Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, бугун Америка ўз тарихининг сайловларида энг ҳаяжонли, ишониб бўлмайдиган ва эҳтимол икки қутбли сайловини ўтказади. Кечагача нашр этилган барча ижтимоий сўровлар шуни кўрсатадиким, демократларнинг номзади Хиллари Клинтон жиноят қидирув бошқармасининг сўнги айбловларини инкор этиши билан жумҳурийчилар партиясининг номзади Дональд Трампдан 3 фоиздан 5 фоизгача олдинга ўтиб олган. Аммо ишончсизлик шу даражада чуқурлашиб кетганким, ижтимоий сўровлар ҳам икки ушбу номзаднинг бирига нисбий осойишталик бағишлагани йўқ. Америка президентлик сайловлари сўнги ижтимоий сўровларининг аксариятида Клинтоннинг Трампдан олдинга ўтиши зоҳиран Америка президенти Барак Обаманинг Клинтонни ҳимоят этиши ва шунингдек жанжалларни келтириб чиқарган эмейлларга тегишли масалада Клинтонни оқлаш сабабидан келиб чиққан. Америка президентлик сайловларида сохтакорлик баҳс-мунозараси биринчи маротаба сайловлардаги номзадларнинг бири, яъни Трамп томонидан кенг тарзда баён этилди. Бу иддао зоҳиран Американинг оммавий афкорига таъсир етказганга ўхшайди.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси ҳам шундай ёзади, Америка сайловларидаги ушбу даврнинг фарқи шундан иборатким, бу даврда олиб борилган сайловолди таблиғотларнинг жараёнлари ўтмишдан бир неча маротабалар кенгроқ миқёсда Американинг фосид тизимининг асли ҳақида парданинг орқа томонидаги ҳақиқатни фош этишга қаратилди ва айни ҳолда сайловдаги рақиблар қарши томоннинг жинсий расвогарчиликларини фош этиш билан шуғулланишмоқдаким, Американинг ижтимоий-сиёсий арсасида янги зуҳур топган ҳодиса унвонида талқин этилади. Бежиз эмаски, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри охирги пайтда Американинг сайловолди рақобатларини шармандалик деб эътироф этди ва ушбу мамлакатнинг бошқа расмийлари Американинг бугунги сиёсий ўзгаришлари ҳақида жилмайиб кўлиш билан эслатишади. Шу тартиб билан амалда бир замонлар ўзини демократиянинг рамзи деб таърифлаган Американинг қолган обрў-эътибори ҳам барбод бўлиб ҳамда америкалик рай берувчилар баробарида ҳаяжонли бир фазо қарор олганким, “ёмон” ва “ёмонроқ” ўртасидан бирини танлашдан бошқа чоралари йўқ.
*****
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Англиядаги охирги ўзгаришлар шуни кўрсатадиким, Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни оғир ва қийин йўлда қарор олади! Энди Европа Иттифоқидан Англиянинг чиқиш масаласи Англиядаги ички партиялар тортишувлари ва муноқашаларининг мавзўсига айланиб қолган. Англия олий суд маҳкамасининг райига асосан Англия парламенти Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш хусусида назар бериши лозим. Эндиликда уларнинг сони ҳам кам бўлмаган Европа Иттифоқидан чиқишга мухолиф бўлган Англиянинг айрим номояндалари бу жараённи қайта кўриб чиқишни сўрашмоқда ва ана шу масала европалик расмийларнинг хавотирланишларига сабаб бўлмоқда. Англия олий суд маҳкамаси англиялик фуқаролар ва халқ райлари билан тўғридан тўғри фарқли ўлароқ райни содир этган.