Нур диёридан
Азизлар, ўтган бир дастуримиз давомида айтдикки, ҳижратнинг олтинчи йилида Мадина мусулмонлари ва Макка мушриклари орасида "Ҳудайбия сулҳи " номи билан машҳур шартнома имзоланди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ушбу шартнома икки томоннинг низоъ, душманликлари ва қарама -қаршиликларига тӯсиқлик яратган эди. Бу муддат давомида икки томон ӯз дӯстларига озор етказмаслик ва душманларига кўмак бермаслик мажбуриятини ӯз зиммаларига олган эдилар.
Бу шартноманинг имзоланиши натижасида Қурайш қабиласи ва мусулмонлар ӯртасида бӯлиб ӯтган тўқнашувларга хотима берилди ва Пайғамбар (с) таблиғот олиб бориш ва ислом динини кенгайтириш учун фурсат топдилар. Аммо бу шартноманинг имзоланишидан икки йил ӯтгач муҳим бир воқеа юз бердиким бугунги дастуримиз ана шу мавзуга бағишланади. Биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!
Уша куни чӯл -биёбоннинг чанг ғуборидан ўз юзини бекитган бир отчопар Мадина томон йӯл олган эди. У ўз қариндошларининг ғам -кулфатидан қайғу ва аламга ботган эди. Қурайшликлардан хавотирда эди ва йӯловчилардан ӯзини олиб қочарди. Ӯтган ҳодисаларни бирин -кетин эсига келтирарди.
Амр бин Солим айтди: Бу ҳодиса ҳақида Пайғамбар (с) билан қандай қилиб суҳбатлашай? Бизнинг уйларимиз вайронага айлангани ва эркакларимизнинг ҳалок бӯлганларини қандай айтиб берай? Молларимиз аҳволи ва болаларнинг қурқувидан қандай қилиб айтайин?
Р) Мадина томон йӯл олган шахс Амр Хузоа қабиласининг бузургвори эди ва бу қабила Маккага ҳижрат қилган яманнинг аҳолийсидан эдилар. Улар Пайғамбар (с)-ни расулликка сайланганларидан ҳам олдин яхши курардилар.
Ундан сўнг агарчи улар Макканинг яқинида сукунат қилган бӯлсаларда, аммо мусулмонлар билан дӯстлик шартномасига имзо қӯйишди. Бу қабиланинг қаршисида Бани Бакр номли қабила бор эдиким, Хузоа қабиласига ӯхшаб Қурайш қабиласининг дӯсти эмасдилар. Ҳамда Хузоа қабиласининг бир гуруҳи Пайғамбар (с) билан дӯст эканликларини билдирганларида, Бани Бакр қабиласининг гина -кудурати бошланди. Шунинг учун гина -кудуратларини амалга оширишлари учун кечаю кундуз фурсат пойладилар. Бани Бакрнинг сабр-тоқати кӯп давом этмади ва Қурайшнинг тарғибот-ташвиқот олиб боришлари билан уларнинг орзулари ушалди. Бани Қурайшдан қурол -яроқ ва мол -мулк кўмаклари етиб келди ва Бани Бакр ӯз ҳаракатини бошлади. Бани Бакр муддатлар давомида пойлаб юрган уша фурсат етиб келди.
Амр деди: Эй Худонинг пайғамбари! Ғам -кулфатга гирифтор бӯлган қавмим ва сизнинг сӯҳбатингизга муштоқ бӯлган ва ӯз ваъдаларига вафо қилмаганларнинг жафосидан ранҷ -азоб чеккан намояндаман!
Кечаси Қурайш қабиласининг кучларига ёрдам бериш учун Бани Бакр бизларга ҳужум қилди. Учраган аёллар ва эркакларни ӯлдириб, уй -жойларини эса вайронага айлантиришди. Айрим одамлар уз тушакларида ётган ҳолатларида, айримлари эса тоат-ибодат қилаётган вақтларида ӯз жонларидан айрилишди.
Ҳа ана шундай, эй Худонинг расули! Бизни калтаклашди, ғорат қилишди ва ӯлдиришди!
Ҳолбуки бизлар мусулмон аҳлидан эдик.
Р) Амр шу тартибда Хузоа қабиласи тушган аҳволдан Расули Акрамни бохавар қилди. Амрнинг сўзи охирга етганидан сӯнг Расули Акрам (с) айтдилар: Албатта сизларга ёрдам бераман, эй Амр!
Амр деди: Пайғамбар айтган сӯзлар, Мадинагача мен билан бирга бӯлган изтиробни бартараф этди ва ҳаяжон тӯла руҳимга осойишталик бағишлади. Пайғамбар (с) дан фақат шуни кутиш мумкин эди. Ул Ҳазрат берган ӯз ваьдаларига вафо этардилар. Қурайш қабиласи ун йил давомида мусулмонлар ва уларнинг иттифоқчиларига ҳужум қилмасликни ӯз зиммаларига олган эдилар. Ва мусулмонларнинг душманларига ёрдам бермаслик, ҳамда дӯстларига зарар етказмасликка ваьда берган эдилар. Аммо афсўски, Бани Бакр қабиласига ёрдам беришди ва бизлар, яьне Бани Хузоага зулм қилишди. Бас бу ваъдага хилоф қилиш Пайғамбар (с) нинг ғазабларини келтирди.
Р) Амр Расули Акрам берган ваъдаларидан хурсанд бўлиб ўз йӯлига қайтди ва ӯз қабиласига келтирган хушхабар уларни хурсанд қилди.