июл 25, 2016 13:28 Asia/Tashkent

Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

"Ёшлик жавоҳири" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан эътиборингизга ҳавола этамиз. Эиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Қадрли тингловчилар! "Ёшлик жавоҳири" туркум эшиттириши ӯтган сонларида ёшлар ва уларга боғлиқ масалалар ҳақида суҳбатлашдик.

Одамнинг неча йиллик ҳаёти орасида ёшлик умрнинг баҳори деб аталади. Ёшликнин ӯзига хос кӯркамлиги бӯлиб, инсон шахсияти шу даврда ташаккулланади.

Ёшлик даври, инсон шаклланишининг ҳассос даври деб танилади. Бу даврнинг хусусиятларига, унинг ёш киши шахсиятининг шаклланишига бӯлган таъсирига аҳамият бериш ӯта муҳим масала.

Ёш фуқароларининг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган ҳар бир давлат­ ёшлар ҳаётига ёшларга оид сиёсати билан таъсир ўтказади. Ёшларни ижтимоий тўғри йўналтириш, уларга ҳаётда ўз ўрнини топишлари­ учун моддий ва маънавий шароит яратиб бериш асносида давлат ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар мустаҳ­камланиб боради ва бу, ўз навбатида, бевосита ёшларнинг ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилиш масъулиятини ҳам оширади.

Ёшларнинг шахсиятини ташакулланишини кӯзлаб,  диний ривоятларда ҳам бу давра нозик жиҳатларини назарга тутиб, психологлар ҳам бу даврни инсоннинг янги туғилиши деб тарифлашган. Улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад (с) буюрганлар: "Ёшликингиз қадрига қарилик кириб келмасдан етинг".

Ушбу ўзгарувчан ҳолатлар ёш шахсни ривожланишининг бир қисми ҳисобланади. Болалик пайтларидан инсонни ёшлик замонигача ва ҳатто ундан кейин ҳамроҳлик қиладиган хусусиятларидан бири, руҳининг покликидир. Ёш киши унинг фитрий ва руҳий истаклари маркази бўлган ўз кўнглидан фақат тўғрилик ва ростлик нидосини эшитади.

Мутахассислар фикрига кӯра бугунги ёшларнинг тарбиясида маънавий ва ахлоқий қадриятларни қайта тиклаш жуда муҳим масала.

Ёш авлод маънавият ва нафс солимлиги сингари ёвузликлардан йироқлашади ва диний тасвияларга таяниб, ӯз эҳтиёжларини қондиради.

Ахлоқ, маънавият тушунчаси билан узвий боғлиқ бўлиб, у ижтимоий онг шаклларидан биридир. Ахлоқ ёшларда ҳалоллик, поклик, бурч, виждон, олижаноблик, фидойилик каби фазилатларни шакллантиради. Ахлоқ инсонларнинг ўзига, оиласига, яқинларига, дўсту ёрларига бўлган муносабатларини тартибга солиб турадиган хулқ-атвор меъёрларининг (нормаларининг) мажмуасидир.Чунки, ахлоқий пок, шахси гўзал бўлган халқнинг маънавияти ҳам юксак ҳисобланган.

 Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Ёшлик жавоҳири" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ӯзбек Радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давом этади. Бизни тинглаб боринг.

Шу нуқтаи назардан ислом дини олимлари ахлоқий ва инсоний қадриятлар ва диний таълимотлар тӯғри ва комил тарзда ёшларга таълим бериш зарурлигини тавсия этишади.

Исломда илмга мойиллик зоҳир этиш, айниқса ёшлар учун муҳим иш сифатида, махсус таъкидланади.

Муваффақиятга эриши ёшларни янги ҳис-туйғулар билан саъй-ҳаракат қилишларига сабаб бӯлади. Муваффақиятга эришиш учун икки шарт лозим: Биринчиси, бу ёшларнинг илм олиши, иккинчиси мушкулотларни мустаҳкам қарши олиш. Инсон ӯз табиатига муносиб маҳорат ва малакасини ошириши мумкун. Огоҳ инсон хатарлардан четланиб, омон бӯлади.

Ислом ёшларда мавжуд бўлган руҳия ва қудратга эътибор қаратган ҳолда, уларни беҳуда ишлар билан шуғулланиш ва лоқайдсизликларига тўсиқлик яратиб, ёшлар шоиста ва фойдали ишлар билан шуғулланишларини таъкидлайди.

Айтиш жоизким, ёшлик даври тез ӯтиб кетадиган давр бӯлса ҳам инсон умрининг энг порлоқ ва мунаввар  даври бӯлиб, унинг таъсири инсон умрининг охиригача етиб боради.

Азиз тингловчилар! "Ёшлик жавоҳири"  туркум эшиттириши охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг!

 

Ёрлиқ