ноябр 12, 2016 12:12 Asia/Tashkent

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 23- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 13-чи кунидир.

Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон  ойининг  23- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар  ойининг 13-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр  ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 1968 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 370- йил муфассир, фақиҳ ва луғатшунос олим Муҳаммад Азҳари Ҳиравий Ҳирот шаҳрида вафот этди. У замонасининг асосий илмларини туғилиб ӯсган шаҳри Ҳиротда ӯрганди. Ӯттиз ёшида ҳаж сафарига йӯл олди. Сафар чоғи саҳройи араб қабилаларидан бирига асир тушиб, ӯша қабиладан фасоҳатли араб тилини ӯрганди. Азҳарий асирликдан озод бӯлгач, бир муддат Бағдод шаҳрида замонасининг машҳур уламоларидан сабақ олди.

Олим Ҳирот шаҳрига қайтгач, илмий  рисолалар ёзишга киришди. Унинг 15 жилдлик "Таҳзибул луғат" китоби юксак илмий қимматга эга. Адибнинг Қуръони карим тафсири ва ҳадис илмида битган айрим китоблари бизгача етиб келмаган.

Хххххххххххххххххххх

1850 йил ноябр ойининг 13- куни, яъни бундан 166 йил бурун инглиз шоири Роберт Стивенсон   дунёга келди. "Хазина ороли" китобининг нашр этилиши Стивенсонга улкан шуҳрат келтирди. Унинг "Ӯғирланган фарзанд",  " Янги минг бир кеча достони", "Доктор Жекил ва мистер Хайд можаролари" каби романлари китобхонлар томонидан яхши кутиб олинди.

Стивенсон инглиз адабиётида гӯзал насрий асарлар ва ғариблик дардини куйлаган ҳассос шоир сифатида ӯзига хос мавқеъга эга.  Адиб ҳаётининг сӯнгги йилларини Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган   оролларда ӯтказиб, 1894 йили 44 ёшида вафот этди.

Хххххххххххххххххххххххх

Бундан 46 йил илгари, яъни 1970 йил ноябр ойининг 13- куни Сурияда ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тӯнтариши натижасида  Ҳафиз Асад қудратни ӯз қӯлига олди. 1967 йилги араб ва Исроил жангларида Жавлон тепаликлари Исроил босқинчи армияси томонидан босиб олингач, мамлакатдаги БААС партиясининг  Сурия президенти ва мудофаа вазири Ҳафиз Асад бошлиқ икки гуруҳи ӯртасида зиддият авжига чиқди.

1970 йилнинг 12 ноябр куни БААС партиясининг анжумани мамлакат мудофаа вазирини ишдан четлаштириш учун овоз берди, аммо эртаси куни Ҳафиз Асад давлат тӯнтариши қилиб, қудратни қӯлга киритди.

У 1971 йилнинг март ойида ӯтказилган президентлик сайловида Сурия президенти этиб сайланди ва умрининг охири, яъни 2000-йилгача  бу мансабни эгаллаб келди.