Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 24- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 14-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 14-чи кунидир.
Бундан 127 йил муқаддам, 1889 йил ноябр ойининг 14-куни Ҳиндистоннинг буюк фарзанди, ӯз мамлакатини инглиз мустамлакасидан озод қилиш ҳаракатининг раҳбарларидан бири Жавоҳарлаъл Неҳру Аллоҳобод шаҳрида дунёга келди.Ҳуқуқшунослик факултасини тугатган Неҳру миллий озодлик ҳаракатидаги фаолиятлари учун бир неча маротаба қамоққа олинди.
Миллий озодлик ҳаракатига яна бир доно раҳбар Маҳатма Ганди ҳам қӯшилгач, 1947 йил август ойида Ҳинд халқи ӯз мустақиллигини қӯлга киритди.
Жавоҳарлаъл Неҳру мустақил Ҳиндистоннинг илк бош вазири сифатида 16 йил давомида мамлакатни бошқариб, 1964 йили оламдан ӯтди.
Қайд қилиш жоизким, Неҳру Ҳиндистондаги Англия қамоқхоналарида маҳбуслик пайти "Менинг ҳаётим", "Жаҳон тарихига бир назар", ва "Ҳиндистонни кашф қилиш" китобларини яратди.
Хххххххххххххххх
1989 йил 14 ноябр куни, яъни бундан роса 127 йил бурун Мисрнинг улуғ ёзувчиларидан бири доктор Тоҳа Ҳусайн дунёга келди. Ёшлигида кӯзлари ожиз бӯлган Тоҳа Ҳусейн ӯткир зеҳну заковати сабабли Миср университети ва Франсиядаги Сорбон университетларини тугатиб, фан доктори унвонига мушарраф бӯлди.
У ӯз мамлакатида маданий фаолиятларини кучайтириб Мисрдаги Искандария ва Осют университетларини таъсис қилди. Доктор Тоҳа Ҳусейн бир муддат Миср маданият вазири бӯлиб ҳам ишлади. У бир қанча арзирли асарлар муаллифи бӯлиб, "Араб адабиётининг тарихи", "Китоб ал-айём" китоблари шулар жумласидандир.
Доктор Тоҳа Ҳусейн 1973 йили оламдан ӯтди.
Хххххххххххххххххх
Бундан 35 йил аввал ҳижрий-қамарий 1360 йил обон ойининг 24-куни Эроннинг улуғ мутафаккирларидан бири оятуллоҳ, Аллома Муҳаммад Ҳусейн Таботабойи 80 ёшда вафот этди. Буюк аллома Табриз шаҳридаги зиёли оиласида дунёга келган эди. У тинимсиз ӯқиб-ӯрганиш натижасида фалсафа, Қуръони карим тафсири ва исломий ирфон соҳаларида устодлик даражасига етишди.
Аллома Таботабоий шунингдек адабиёт, математика ва фиқҳ фанлари бӯйича юқори малака ва маҳоратга эришиб, маънавий камолотда ҳам юксак даража касб қилди. У Қуръони каримни Қуръоннинг ӯзи билан тафсир қиладиган моҳир муфассир эди.
Аллома Таботабоийдан жуда улкан маънавий мерос қолди. Шулардан энг муҳими 20 жилддан иборат "Ал Мизон" тафсири бӯлиб, у Қуръони каримнинг жуда кӯп олий маъноларини идрок этишга кӯмаклашади