ноябр 16, 2016 15:36 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, эслатиб ўтамизки Амр шу тартибда Хузоа тушган аҳволдан Расули Акрам(с)-ни бохавар қилди. Амрнинг сузи охирга етганидан сӯнг Расули Акрам (с) айтдилар: Албатта сизларга ёрдам бераман, эй Амр!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

ва муҳтарам тингловчилар.  Ассалому алейкум азиз 

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги   эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчилар, эслатиб ўтамизки  Амр шу тартибда Хузоа тушган аҳволдан Расули Акрам(с)-ни бохавар қилди. Амрнинг сузи охирга етганидан сӯнг Расули Акрам (с)  айтдилар:  Албатта сизларга ёрдам бераман,  эй Амр!

Амр деди:  Пайғамбар айтган сӯзлар,  Мадинагача мен билан бирга бӯлган  изтиробни бартараф этди ва ҳаяжон тӯла руҳимга осойишталик бағишлади. Пайғамбар (с)-дан фақат шуни кутиш мумкин эди. Ул Ҳазрат ӯз берган ваъдаларига вафо этардилар. Қурайш қабиласи ун йил давомида мусулмонлар ва уларнинг иттифоқчиларига ҳужум қилмасликни ӯз зиммаларига олган эдилар.  Ва мусулмонларнинг душманларига ёрдам бермаслик, ҳамда дӯстларига зарар етказмасликка ҳам ваъда беришган эди. Аммо афсўски, Бани Бакр қабиласига ёрдам бериб, бизлар,  яъне Бани Хузоага зулм қилишган эди. Бас бу ваъдага хилоф қилиш Пайғамбар (с) -нинг ғазабларини келтирди.
Р)  Амр Расули Акрам(с) берган ваъдаларидан хурсанд бўлиб ўз йӯлига қайтди ва ӯз қабиласига келтирган хушхабар уларни хурсанд қилди.

Энди ривоятимиз давомини биргаликда тинглаймиз.

Р) Абу Суфиён Шом сафаридан Макка шаҳрига қайтганида, Хузоа қабиласи ва Бани Бакр қабиласи  Қурайш ҳақидаги хабарларни эшиттиб ваҳшатга келди. Чунки Қурайшийлар томонидан шартномани бўзишлари мусулмонларнинг ғазабга келиш сабабига айланиши мумкин эди. Шунинг учун у ёлғиз ва ўзининг зукколигига умид қилиб Мадинага йўл олди.

Р) Абу Суфиён Мадина шаҳрида мусофир эди ва Қурайшийларнинг пешвоси бўлиши сабабли мусулмонлар уни ўз уйларига даъват қилмас эдилар. Шу сабабли у ўз қизининг уйига борди. Синглиси Умму Ҳабиба Пайғамбар (с)нинг хотини эди.

Умму Ҳабиба деди: “Ўз отамни кўрмаганимдан кўп йиллар ўтган эди. Биз мусулмонлар уша вақтда қурайшийларнинг азоб-уқубат берганларидан қочиб қоратанли Ҳабашийларнинг диёрига келган эдик. Ҳабашда 18 йил яшадик, сўнг Мадина шаҳрида яшашни давом этдик. Мени огоҳлантирмасдан уйимга келган отамнинг юзидан қарийлик нишоналари кўриниб турарди. Отам уйга кирди ва Пайғамбар (с)-нинг оёқ остида тушалган гилам устида утирганидан олдин бу ишни қилмасликни ундан илтимос қилдим.

У айтди: Мени бу гиламга лойиқ деб билмадингми ёки гиламни менга лойиқ эмас деб билдингми?

Умму Ҳабиба деди: Ҳа ота! Бу гилам Пайғамбар (с)-нинг оёқ остида тушалган. Сиз эса ул ҳазратнинг мухолифларидансиз. Қандай қилиб Пайғамбар(с)-га тааллуқли гиламга утиришингизга рухсат берай?

Бундай  муомалани кўриб отам совуқлик билан менинг ҳол-аҳволимдан сўради ва Пайғамбар (с)-ни топиш мақсадида ташқарига чиқди.

Р) Абу Суфиён ўз қизининг уйидан чиқиб қариндошларининг уйига борди. Аммо бирон натижага эришолмасдан Пайғамбар(с)-нинг дийдорини кўриш хулосасига келди.

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Дастуримиз давом этади.

Абу Суфиён деди: Эй Муҳаммад! Ўз халқинг қонидан воз кечгин ва Қурайшни амонатда қолдир! Бизга яна бир маротаба мўҳлат бергин!

Пайғамбар (с) Абу Суфиёнга дедилар: Яна бошқа ҳийла найранг пайида бўлдингизларми?

Абу Суфиён айтди: Йўқ, жонимга қасамки бундай эмас!

Сўнгра Пайғамбар (с) дедилар: Бизлар ҳам ўртамизда тўзилган уша шартноманинг тарафдоримиз.

Ундан сўнг Пайғамбар (с) ҳеч нима айтмадилар ва Абу Суфиён ўз ишини бажариш устидан чиқмаслигидан хафа бўлиб Макка томон йўл олди.

Р) Бир неча вақт ўтди ва Пайғамбар (с) буйруқи билан мусулмонлар Макка томон борадиган Мадина йўлларини кўзатардилар. Шаҳр яна янги урушга тайёргарлик кўрарди ва мусулмонлар қурайшийлар билан юзмаюз бўлиш учун таҳликага тушган эдилар. Пайғамбар (с)-нинг  Қурайшни танбеҳ бериш ва Бани Хузоага ёрдам бериш ҳақидаги мақсадлари барчалар учун ошкор бўлди. Бу хабар айримларни хурсанд қилиб, айримларни эса хавотирга солди. Иккинчи ушбу гуруҳдан Хотиб Бин Аби Балтаъа номли шахс  Макканинг муҳожири бўлиб Қурайш муҳожирларидан эди.

Хотиб айтди: Пайғамбар (с) Маккадан ҳижрат қилиш учун чиққанларида мен ҳам Қурайш қабиласидан яширин тарзда ул ҳазратнинг орқаларидан бордим. Ул Ҳазрат ёнларида туриб Бадри воҳида урушдим ва ўз жонимни хатарга солдим.

Мусулмонларнинг хурсандчилиги мени шод қиларди ва уларнинг ғам-кулфатларига шерик бўлдим. Аммо уша куни мусулмонлар сафидан ўзимни нима учун четга олганимни ва нима учун бундай нанг-номусли ишга қўл урганимни ҳам билмай қолдим.