Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 27-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 17-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 27-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 17-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 17-чи кунидир.
Бундан 220 йил илгари милодий 1796 йил ноябр ойининг 17-чисида:
Россиянинг машҳур маликаси Буюк Екатерина вафот этди. У милодий 1729 йил иккинчи май ойида дунёга келди. Ва 15 ёшга кирганида Петр-3 билан турмуш қурди. Аммо Россиянинг подшоси Петр-3 унга нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этмасди ва уни халқ олдида таҳқир қиларди. Екатерина 33 ёшлигида милодий 1762 йил январ ойининг 9-чисида ўзининг бир қатор яқинлари билан бирга Петр-3 шаҳарнинг ташқарисига чиққанида ўзини Россиянинг императори ва маликаси деб эълон қилди. Бирданидан бундай оғир зарбага юзмаюз бўлган Петр-3 ўзини мағлуб бўлган деб билиб муқовимат қилмасдан истеъфога чиқди. Ва бир неча кун ўтганидан кейин вафот этди. Ҳақиқатда эса у Екатеринанинг қариндошлари томонидан заҳарланган эди. Екатирина салтанатининг даврида қишлоқ хўжалиги заминасида ислоҳот киритилди, банк системаси эса ривожланди, армияга тартиб-интизомни жорий этилиб касалхоналар қурилди ва мамлакатнинг иқтисоди кенг ривожланди. Шунингдек у Россиянинг таълим-тарбия ва маданият масаласини мустаҳкамлашда кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Екатерина 33 йил салтанатни бошқарди. Охири 1796 йил 17 ноябрда 66 ёшида дунёдан ўтди.
Бундан 147 йил илгари милодий 1869 йил ноябр ойининг 17-чисида:
Қизил денгизни Ўрта Ер денгизи билан қўшадиган Сувайш канали очилди. Бу канал франциялик инжинер Ферденант Де Лессепснинг раҳбарлиги билан ўн йил давомида 168 километр узунлик ва 120-200 метргача кенглик билан қазилди. Албатта бундан асрлар олдин Эроннинг подшоси Дорюш ва Мисрнинг айрим подшолари Қизил денгиз ва Ўрта Ер денгизи орасида сув йўлини очиш учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширган эдилар. Бунинг ўзи эса ушбу каналнинг катта аҳамиятга эга бўлишидан далолат беради. Чунки бу канал аввал Жанубий Африкадан ўтадиган Осиё ва Европа ўртасидаги сув йўли қисқаришининг сабабига айланарди. Шунингдек Сувайш канали Африка ва Осиё қитъасининг ўртасидаги чегара ҳисобланади. Сувайш каналининг ўзига хос хусусиятга эга бўлиши канал қурилишидан олдин европалик мустамлакачиларнинг уни назорат қилиш мақсадида рақобат қилиш ва кўраш олиб боришлари сабабига айланди. Аммо 1956 йилда Миср Сувайш каналини миллий деб эълон қилди. Шу сабабдан Англия, Франция ва сионистик режимнинг ҳужумларига қарор олди. Бунга қарамасдан охири ишғолгар кучлар Сувайш каналини тарк этишга мажбур бўлишди ва ушбу сув йўли Мисрнинг ихтиёрига қарор олди.
Бундан 70 йил олдин ҳижрий-шамсий 1325 йил обон ойининг 27-чисида:
Мужоҳид олим Оятуллоҳ Шайх Муртазо Оштиёний оламдан ўтди. У ҳижрий-шамсий 1242 йилда Теҳрон шаҳрида дунёга келди. Отаси Мирзо Ҳасан Оштиёний мустамликачиликка қарши кўрашувчи олим эди. Шайх Муртазо Оштиёний исломий илмларни ўрганишни ўз отаси олдида бошлади ва кейин бир муддат Нажаф шаҳрига борди. У ерда ижтиҳод илмий даражасини олишигача ўз таҳсилотини давом эттирди. Оятуллоҳ Муртазо Оштиёний ўз отасидек ҳукуматнинг зулми ва мустабидлигига қарши кўраш олиб боришда жиддий фаолият олиб борди. Шунингдек кўрашувчи ушбу руҳоний доим Ризошоҳ Паҳлавийнинг динга қарши золимона сиёсатларига эътироз қиларди ва шу сабабдан уч йил давомида назорат остида қарор олди. Шу билан бирга Оятуллоҳ Оштиёний машҳур шогирдларни тарбия бериш ва таълим беришдан ғафлатда қолмади ва кўп олимлар унинг билимларидан баҳраманд бўлишди.