Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1394-чи йил обон ойининг 28-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2015 йил ноябр ойининг 18-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1394-чи йил обон ойининг 28-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 18-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2015 йил ноябр ойининг 18-чи кунидир.
Бундан 1401 йил илгари ҳижрий- қамарий 37-чи йил сафар ойнинг 18-чисида:
Ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг ёронларидан бири Увайс Қараний Сафин урушида шаҳодатга етди. У Яманнинг ноҳияларидан бири Қаранда яшарди ва зоҳид ва парҳизкор шахс эди. Увайс Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга нисбатан меҳр-муҳаббатга эга бўлса, аммо ўзининг бемор онасига кўмак бериши ва парасторлик қилиши туфайли Расули Акрам (с) билан дийдор кўришга мушарраф бўлмади. Аммо Пайғамбари Акрам (с) доим Увайс Қаранийни яхши сўзлар билан эслатардилар. У Ҳазрат Муҳаммад (с) риҳлат этганларидан кейин Ҳазрат Али алайҳиссаломга яқин бўлган ёронларига қўшилди. Ҳазрат Али алайҳиссалом ва Муовия кучлари ўртасида бўлиб ўтган Сафин урушида Увайс Қараний Али алайҳиссалом ёронлари қаторида қарор олди ва шаҳид бўлди.
Бундан 165 йил илгари ҳ.ш 1230-чи йил обон ойининг 28-чисида:
Носириддиншоҳ Қожорнинг машҳур бош вазири Амир Кабир хорижий ва ички душманларнинг фитна-найранглари оқибатида ўз мансабидан бушатилди. Муҳаммадшоҳ Қожорнинг ўлимидан кейин Амир Кабир номи билан танилган Мирзо Муҳаммад Тақихон Фараҳоний Носириддиншоҳни салтанатга эга бўлиши учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди ва ниҳоят унинг чора тадбирлари билан салатанатнинг ишлари тартибга келди. Бундан кейин Носириддиншоҳ подшоҳлигининг бошланиши билан Амир Кабир ҳам бош вазирлик мансабига эришди. Амир Кабир ватанпараст, доно ва ҳушёр шахс эди. У ўзининг бош вазирлик даврида Эрон халқи ва Эрон учун кўп таҳсинга арзийдиган ишларни амалга оширди. У халқ манфаатини ҳамма нарсадан ҳам юксак ва қийматли деб биларди ва ҳеч қачон бегоналар олдида буй сунмасди. Унинг маданий муҳим фаолиятларидан Теҳронда Дорул-Фунун мадрасасини таъсис этганига ишора этиш мумкин. Амир Кабирнинг мустақил хорижий ва ички сиёсатлари ва қарашларнинг эркинлиги дарбор муҳити ва бегоналарга қарам бўлган шаҳзодалар ва сиёсатчиларга туғри келмасди. Амир Кабир сайъ-ҳаракатларидан хафа бўлган қудратли ва нуфузли ушбу шахслар Амир Кабир фаолиятларини тўхтатиш учун ҳар қандай фитна-найранг ва ёмон хатти-ҳаракатларга қул ўришди. Аммо уни мустақил шахс эканлигини билиб, унга қарши турли мишмишлар тарқатишди ва тўҳматларни келтириб чиқаришди. Кам тажрибаги эга бўлган ёш подшо аввалида бу фитна-найрангларга эътибор қаратмасди. Аммо фитна-найранглар янада кенг шакл олди ва подшони қурқитиш жараёнлари давом этди. Аста-секинлик билан ҳали 20 ёшга кирган Носириддиншоҳнинг Амир Кабирга нисбатан фикри ўзгарди ва уни шамсий йил билан 1230 йил обон ойининг 28чиси, қамарий 1268 йил муҳаррам ойининг 20-чиси ҳамда милодий ҳисоб билан 1851 йил ноябр ойининг 19-чисида бош вазирлик вазифасидан бушатди. Аммо бу ўртада бошқаларнинг фитна-найранглари шу жойгача давом этдиким, ваҳшатга келган шоҳ уни барча мансаблардан бушатиб, Кошонга сургун қилди. Бир неча муддатдан кейин Амир Кабирни қатл этиш ҳукми ҳам содир этилди. Охири шамсий 1230 йил дей ойининг 20чиси, қамарий 1268 йил рабиул-аввал ойининг 18 чиси ва милодий ҳисоб билан 1852 йил январ ойининг 10-чисида Кошоннинг фин ҳаммомида қатл этилди ва уни Карбалога олиб бориб у ерда дафн этишди.
Бундан 113 йил олдин милодий 1903 йил ноябрь ойиинг 18 -чисида:
Америка Қўшма Штатлари давлати ва Панама республикаси ўртасида Панама канали шартномаси имзоланди. Бу шартноманинг имзоланиши билан Панама канали 10 миллион доллар нақд пул ва 250 минг доллар йиллик даромад билан доимий равишда Америкага ижорага берилди. Аммо Панама халқи ўзларининг кўрашлари билан охири Американи доимий равишда Панама каналини ижорага олиш шартномасини қайта кўриб чиқишга мажбур этишди. Шунга асосан милодий 1978 йилда Картер ва Панаманинг уша вақтдаги раҳбари Умар Торихус бир шартномани имзолашди. Бу шартномага асосан Панама канали милодий 1999 йилнинг охирида ушбу мамлакатнинг ихтиёрига қарор олди. Панама канали 68 километр узунлик билан Атлантика океанини Тинч океанига боғлайди.
Бундан 54 йил олдин милодий 1962 йил ноябр ойининг 18чисида:
Даниялик физика илмининг машҳур олими ва донишманди Нилс Бур 82 ёшида вафот этди. У милодий 1885 йилда таваллуд топди ва математикага нисбатан катта қизиқиш зоҳир этди ва ушбу йўналишда тадқиқот ва изланишлар олиб борди ҳамда ушбу заминада кўп кашфиётлар қилди. У милодий 1945 йилда Нобель мукофотини олишга мушарраф бўлди.