Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз
Имом Хумайний (р) номидаги халқаро университет
Эрон университетлари билан танишамиз.
Азизлар, бугунги суҳбатимизда Эроннинг нуфузли олий ӯқув юртларидан бири имом Хумайний (р) номидаги халқаро университет билан танишамиз.
Қазвин шаҳрида жойлашган Имом Хумайний (р) номидаги халқаро университет хорижлик талабаларга таълим-тарбия беришга ихтисослаштирилган Эрон ислом жумҳуриятидаги ягона университетдир.
Қазвин Эроннинг ғарбий қисмидаги улкан шаҳарларидан бири бӯлиб, Қазвин вилоятининг маркази ҳисобланади. Археологик топилдиқларнинг гувоҳлик беришича Қазвин чӯлида жойлашган бу шаҳар 9 минг йиллик тарихга эга.
Бу тарихий шаҳар Сафавийлар ҳокимияти замонида Эроннинг пойтахти бӯлган. Шу сабабли унда жуда кӯп тарихий жойлар ва музейлар мавжуд. Тарихий обидаларининг кӯплиги жиҳатидан бу шаҳар эронда биринчи ва дунёда учинчи жойда туради.
Қазвин нафақат тарихий обидалари балки хушнавислик санъати билан ҳам машҳур. Эрон хушнавислик санъатининг пойтахти ҳисобланган бу тарихий шаҳар Мирамод Қазвиний каби машҳур хушнависларни етиштирган. Шаҳар номини дунёга машҳур этган энг муҳим тарихий обидалар: Қажар ҳаммоми, Қирқ устунли қаср, Сипаҳ хиёбони кабилардир.Шунингдек, бу шаҳардаги Сардор сув омбори дунёнинг энг катта бир гумбазли сув омбори ҳисобланади.
хххххххххххххх
Қазвин шаҳридаги имом Хумайний номли халқаро университет Эронда исломий инқилобнинг мевасидир.
1983 йил Эрон исломий кенгаш мажлиси халқаро исломий университет таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилгач, Қудс номидаги халқаро университетга асос солинди. 1991 йили бу университет "Деҳхудо олий таълим мажмуаси" билан бирлаштирилиб, " Имом Хумайний раҳимаҳуллоҳ номидаги халқаро университет" номи билан фаолият юрита бошлади.
Университетнинг маъмурияти ва ӯқув корпуслари Қазвин шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган. Университет қошидаги институтлар, бошқарув корпуслари, университет масжиди ва марказий кутубхонасини ӯз ичига олган бу таълим-тарбия мажмуасининг умумий масоҳати 76 гектарни ташкил этади. Ётоқхналар мажмуаси эса 24 гектар ерни эгаллаган бӯлиб, ётоқхоналар, ёпиқ ва очиқ спорт муассасалари, саломатлик маркази, маслаҳат маркази ва форс тилини ӯрганиш марказларидан иборатдир.
Қазвин шаҳридаги имом Хумайний номли халқаро университетнинг нишони муҳандис Имони Меҳр томонидан қалам ва ер куррасидан иборат икки символ шаклида тарроҳлик қилинган. Бунда қалам – билим рамзи, ер курраси эса университетнинг халқаро олий ӯқув юрти эканлигига рамзий ишорадир.
Хххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
ххххххххххххххххх
Қазвин шаҳридаги имом Хумайний номли халқаро университет қошида исломий билимлар ва исломий тадқиқот, адабиёт ва гуманитар фанлар, ижтимоий фанлар, табиий фанлар, технологиялар ва муҳандислик, меъморчилик ва шаҳар қурилиши, қишлоқ хӯжалиги институтлари ҳамда форс тилини ӯрганиш маркази фаолият кӯрсатмоқда. Институтлар қошида эса энг янги замонавий технологиялар билан жиҳозлантирилган 60 та махсус лаборатория, ишлаб-чиқариш сехлари, обсерватория, иссиқхона ва ӯқув-тажриба ер майдони, ӯндан ортиқ компютер марказлари ва ҳар бири алоҳида мажлислар залига эга. Университетда Эрон ислом жумҳуриятининг машҳур олим ва тадқиқотчилари талабаларга таълим ва тарбия беришади. Дунёнинг машҳур математикларидан бири эронлик олим Саид Аббос Бандарий, химия фани бӯйича жуда кӯп тадқиқотлар муаллифи, фан доктори Хонмуҳаммад , шунингдек эронлик машҳур химиклардан бири , химия фанлари доктори Шаҳриёр Қавомийлар шулар жумласидандир.
Бугунги кунда университетда бакалавр илмий даражасидаги 41 ихтисос, магистр даражасидаги 54 ихтисос бӯйича талабалар ва 12 ихтисос бӯйича аспирантурада тадқиқотчилар фаолият юритяпти.
Бу халқаро олий ӯқув юртининг форс тилини ӯрганиш марказида эса 90 миллатга мансуб 4000 нафар талаба таҳсил олишди. Университет қошидаги институтларда 2015-2016 ӯқув йилида талабалар сони 8000 нафардан иборат бӯлиб, шулардан 830 нафари хорижлик ёшлар эди.Ҳиндистон, Молдавия, Кения, Хитой, Ироқ, Тожикистон, Афғонистон, Туркия, Яман, Ливан, Баҳрайн, Сурия, Бангладеш, Қозоғистон, Фаластин, Озарбайжон ва Покистонлик бу талабалар ӯқиш учун Эрон ислом жумҳуриятидаги имом Хумайний раҳимаҳуллоҳ номидаги халқаро университетни танлашган.
Ҳинд қизи Азми Манзур Мир бу университетда форс тилини ӯрганиш босқичидан ӯтгач, қурилиш инженери факултетида таҳсил қилмоқда. У ӯқиш учун Эронни танлаганининг сабабини бу мамлакатнинг исломийлиги, ҳижобда эркин юриш имконияти ва айниқса, бошқа юртдан келиб ӯқийдиган қизлар учун хавфсизликнинг тӯлиқ таъминланганида деб айтади.
Қозоғистонлик Истам Бакиев магистрлик илмий даражасини эгаллаш учун таҳсилини давом эттирмоқда. У ҳам Манзур Мир каби имом Хумайний ҳазратларининг номи дунёда машҳур эканлиги ва унинг номи бу халқаро университетни ҳам машҳур айлаганини таъкидлайди.