Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 30- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг20-чи кунидир.
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 30- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг20-чи кунидир.
Бундан 1377 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 61-йил сафар ойининг 20-куни Расули акрам (с) нинг пок невараси имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ёронлари шаҳодатининг қирқинчи куни нишонланди.
Ҳижрий-қамарий 61-йил муҳаррам ойининг 10-куни ҳазрат имом Ҳусейн алайҳиссалом 72 нафар иймонли ёронлари билан Язиднинг сон-саноқсиз лашкарига юзланган чоғи мазлумларча шаҳид этилиб, пок хонадони аҳли асирга олинди.
Инсоният тарихидаги бу мудҳиш воқеанинг қирқинчи куни ҳар йили имом Ҳусейн ҳақталошлик кураши эсга олиниб, дин учун шаҳодат ва фидокорлик каби олий фазилатларни улуғловчи арбаин (арабча қирқинчи деган маънода) маросими ӯтказилади. Шунингдек машҳур ривоятга кӯра ошуро қиёмида асирга олинган Имом Ҳусейн (а) аҳли байтларининг карвони Язид ҳаракатларининг исломга қарши моҳияти ҳамда имом Ҳусейн ҳазратлари қиёмининг ҳаққонийлигини фош этгач, шу куни Карбало даштига етиб келади.
Ушбу ривоятга кӯра имом Ҳусейн (а)нинг аҳли байтлари Карбалода имом Ҳусейн (а)нинг муборак марқадларини зиёрат қилиш учун келган Расули акрам (с)нинг улуғ саҳобаларидан бири Жобир ибни Абдуллоҳ Ансорий ва имом Али (а) ёронларидан бир гуруҳини учратишади.
Ххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1315 йил сафар ойининг йигирманчи куни, яъни бундан 123 йил бурун ислом оламининг улуғ уламоларидан бири оятуллоҳ Маръаший Нажафий Нажафи ашраф шаҳрида дунёга келди. Отаси Саййид Шамсуддин Маҳмуд Маръаший ӯз замонасининг машҳур фақиҳларидан эди.
Саййид Шаҳобиддин бошланғия таълимдан сӯнг Оқозиё Ироқий ва Шайх Аҳмад Кошиф ал Ғато каби таниқли олимлардан сабоқ олди. У 27 ёшида ижтиҳод даражасига етди. Кейинчалик Нажаф, Козимайн, Карбало, Сомиро, Қум, Теҳрон ва Кирмоншоҳда ӯз таҳсилини давом эттирди.
Оятуллоҳ Маръаший Нажафий кӯплаб илм даргоҳларини таъсис этди. "Маҳдия" ва "Шаҳобия" мадрасалари шулар жумласидандир. Олимнинг энг муҳим маънавий ёдгорлиги ӯз ҳисобидан Қум шаҳрида ташкил этган “Оятуллоҳ Маръаший кутубхонаси”дир. Бу кутубхона бугунги кунда 250 минг нусха босма ва 31 минг нусха қӯлёзма китобларга эга.
Хххххххххх
Бундан 106 йил илгари—1910 йил ноябр ойининг йигирманчи куни машҳур рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстой оламдан ӯтди. У 1828 йил туғилди. Ёзувчи Европа маданияти билан танишиш мақсадида бир неча маротаба сафар қилди. Аммо модиюнчи Ғарб маданияти уни ҳаддан ташқари толиқтирди.
Лев Толстой болалар тарбиясига жиддий эътибор берар, аҳолининг камбағал табақасидан ӯз кӯмагини аямас эди.
Машҳур ёзувчидан жуда кӯп асарлар ёдгорлик қолди. “Уруш ва тинчлик” романи, “Тирилиш” ва “Болалик, ӯсмирлик ва ёшлик” асарлари шулар жумласидандир.