Тарих ва исломда аёлнинг мавқеи
Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг илк сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг илк сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, «Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи» дастуримизнинг илк сонида таърих давомида ва ислом динида аёлларнинг тутган ўрни ҳақида сўҳбатлашамиз. Ислом ва таърихда аёлнинг ӯрни дастурида бугунги кун ва ӯтмишда аёлнинг вазиятида бир назар ташлаш зимнида исломнинг иллоҳий мактабида аёлларнинг ӯрни ва шахсиятини баён этиш билан шуғуланимиз.Ушбу дастуримизда қадим замонлардан бошлаб аёллар қандай қадр-қиммат ва ўрнига эга бўлиш, қандай қийинчиликлар ва муаммоларни бошидан ўтказишларини шарҳ-изоҳ берамиз.
Биз билан бирга бўлинг!
Айтиш жойизким ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди.
Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди.
Франциялик файласуфи Анри Бергсон "Дин ва ахлоқнинг икки сарчашмаси " номи билан ӯзининг машҳур китобида таьрихнинг ҳаракатини спиралли ҳаракат деб билади. Унинг эътиқодига кӯра тарих чиғаноқ каби ҳаддан ортиш босқичига етиб келганида инқирозга юзмаюз бўлиш томон ҳаракат қилишни бошлайди. Ҳаддан ортиш ва инқирозга дуч келиш офати инсон ҳаётининг айрим рукнлари ва қавмлар, гуруҳлар ва турли эътиқодлар ӯртасида мавжуд бӯлиб келган. Аёл билан муносибат қилиш услуби инсоният жамиятининг ярими унвонида бу қойдадан мустасно эмас. Таьрих давомида аёллар бошидан ӯтган нарсалардан огоҳ бӯлиш ва бугунги кунда айрим мамлакатлар, айниқса ғарбнинг оммавий ахборот воситаларида таблиғот этадиган нарса кӯпларни аёл ва унинг мавқеи ва ҳуқуқи ҳақида тадқиқот ва изланиш олиб боришга ундади..
Ӯтмишда аёлларнинг вазияти турли пастлик ва баландликка эга бӯлган. Таърихда аёлларнинг ӯрнини подшолик ва қудрат ҳужжатларида ёки патриархал тизимларида мушоҳида этиш мумкин. Айни ҳолда тарих давомида қудратнинг рамзи унвонида аёлнинг ҳузур топиши кам учрайди. Тарих давраларининг аксариятида аёл инсоний каромат ва шаън ва шарофатдан маҳрум бӯлган эди ва иш ва туғиш воситаси унвонида фойдаланарди.
Аёл оғир ва чидаб бӯлмайдиган ишлар баробарида ӯзининг энг кам ҳуқуқига ҳам эга эмас эди. Ӯй масъулиятларида аёл учун бирон бир ҳақ берилмасди ва у ӯзининг мол -мулкига эга эмас эди. Улар кӯпинча таълим олиш ва билим олишдан маҳрум эдилар. Айрим жамиятларда ҳам аёлнинг ҳаёти эрнинг ҳаётига боғлиқ эди. Бу боғлиқлик шу даражада эдиким эри ӯлимидан сӯнг аёл яшаш ҳаққига эга эмас эди.
Қадимий Юнон маданиятида Суқрот аёл билан муносибат қилишни азоб -уқубат тортиш ва тижамкорлик деб биларди. Аёллар бозорларда савдо -сотиқ қилиш молларининг бир қисми сифатида савдо -сотиқ қилинарди. Қадимий Ҳидистонда аёлларга нисбатан муносибат бошқа эллатлардан қараганда яхши эмас эди. Чунончи Буддо дини аёлларга ҳайвонот ҳаддида муносибат қилган. Аёлларга ишонмаслик Ҳиндистонда ривож -равнақ топган динлардан бири жайинизм аҳкомларидан бир қисми эди. Браҳмани дини ҳам аёлларни Париа, яъни инсоний ҳуқуқлардан маҳрум бӯлган, жамият рад этган ёки ифлос шахслар билан тенг деб билади.
Аёлларнинг вазъиятини бир миқдорда Сумарийлар маданиятида мушоҳида этиш мумкин. Сумарийлар милоддан беш минг йил олдин Байнаннаҳрайнда жойлашган Сумарда сукунат қилишган. Ва ушбу минтақада жуда қадимий маданиятлардан бирини ташкил этишди. Сумарийлар ӯртасида аёл ӯз эридан мустақил тарзда шуғулланиш ҳақ ҳуқуқига эга эди. Ҳамда қулга эга бӯлиш ва уларни озод этиш ҳаққига ҳам эга эди. Айрим вақтда аёл малика мансабига ҳам эришарди. Чунончи Ад -Шуб ушбу мансабга эришиб ҳукумат қилди. Шундай ҳол билан Сумарий бӯлган эркак айрим вақтларда ӯз хотинини сотиш ёки ӯзининг қарзи баробарида қарз берувчига ўз хотинини бериш ҳаққига эга эди.
Миср дунёнинг энг қадимий мамлакатларидан бири ҳисобланади. Аёл қадимий маданиятларнинг бешиги бӯлмиш Нил минтақасида бир хизматкор вазифасини ижро этардиким фақат ӯй рӯзғорга тегишли бӯлган ишларни тӯғри ижро этарди.
Айни ҳолда америкалик тарихчи Вилл Дюрант шундай эьтиқодга эгаким мисрлик аёлнинг ижтимоий вазияти уша замонда ҳозирги айрим мамлакатлар аёлларининг вазъиятидан яхшироқ эди.
Қадимий Эронда аёл бир нарса ҳисобланарди. Аёл ӯзининг ҳақ -ҳуқуқлардан маҳрум эди. У турли жиҳатлардан оила раисининг бошчилиги остида қарор оларди.
Қадимий Хитой маданиятида оналар ӯғил куришни орзу қилишарди, чунки дала ва экинзорларда ӯғиллар қизларга қиёслаганда яхшироқ ишлашарди. Эҳтиёж келган вақти эса уруш олиб боришарди. Вилл Дюрант бу ҳақда шундай ёзади: " Қизлар оилаларда оғир бир юкдек эдилар. Оғир вақтларида оилада мавжуд бӯлган кӯп қизларга яна бир қиз туғилиб қолса совуқликда ҳалок бӯлиши ёки ёвоий ҳайвонларнинг озиқ овқати бӯлиши учун бегуноҳ янги туғилган болани ташлаб кетишлари мумкин эди.