ноябр 21, 2016 12:44 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 1- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 21-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг21-чи кунидир.

Бундан 322 йил муқаддам—1694 йил ноябр ойининг йигирма биринчи куни Волтер тахаллуси билан ижод қилган машҳур  франсиялик таниқли  файласуф ва ёзувчи Франсуа-Мари Аруэ дунёга келди. У ҳаёти давомида икки марта Бастилия зиндонида ётиб, уч йил Англияда сургунда яшашга мажбур бӯлди.

Волтер элликдан ортиқ асар ёзди. Бу асарларнинг аксарияти франсуз насрининг дурдоналари ҳисобланади. “Зиёратчи”, “Фалсафа маданияти”, “ Юлий Сезар” ва “Фалсафий мактублар” шулар жумласидандир.  Ёзувчи 1778 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххх

1783 йилнинг 21 ноябр куни, яъни бундан роса 233 йил бурун инсониятнинг самога парвоз қилиш орзусини амалга ошириш мақсадида илк бора учиш воситаси  баллон ҳавога учирилди. Бу балонни икки учувчи бошқариб, булардан бири Франсиянинг машҳур физик Пилатре де Розье эди.

Бу машҳур физик кейинги парвозлардан бирида Ла Манш буғози  узра учаётган  пайти қулаб тушиб ҳалок бӯлди.

Ххххххх

Йигирма биринчи ноябр халқаро телевидение  кунидир.

1996 йили БМТ  21 ноябрни Халқаро телевидение куни дея эълон қилди. Телевидение  халқчил  ва  энг кӯп муштарийга эга бӯлган ӯзаро муносабат ва маълумот етказиш воситасидир.  Телевизор томоша қилиш ва ундан зарурий маълумотларни олиш учун саводли бӯлиш ҳам шарт эмас. Шу сабабли бу оммавий ахборот воситаси ривожланишдан орқада қолган ва ривожланаётган мамлакатларда асосий маълумот воситаси ҳисобланади. Ундан барча ёшдаги кишилар бемалол фойдалана олади.  Телевизорнинг жамият ҳаётидаги мавқеи ӯта муҳим бӯлганлиги сабабли ЮНЕСКО мустақил телевизион каналлар ҳамда тинчлик, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган дастурлар тайёрлаб, намойиш этишни молиявий ҳимоялашга масъул этиб тайинланган.

Ҳар йили Халқаро телевидение куни Ню-Йоркдаги БМТ қароргоҳида йиғилиш  ӯтказилади. Бу тантанали йиғилишда дунёнинг турли бурчакларидаги телевизион каналларнинг раҳбарлари, иқтидорли журналистлар иштирок этишади.