Тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил озар ойининг 2 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 22-чи кунидир.
Бугун сешанба
Ҳижрий- шамсий 1395-чи йил озар ойининг 2 -чиси:
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 22-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил ноябр ойининг 22-чи кунидир.
Бундан 126 йил олдин милодий 1890 йил ноябр ойининг 22 -чисида: Франциялик машҳур сиёсатчи ва ҳарбий шахс Шарл Де Голл таваллуд топди. У ёшлигида ҳарбий мадрасага борди ва Биринчи Жаҳон Уруши жараёнида бир неча маротаба ярадор бӯлди. Ва охири эса германияликларнинг асоратига тушди. У озодликка чиққанидан кейин Франция армиясида турли ҳарбий унвонларни олишга мушарраф бӯлди.
Франциялик бу генерал 1940 йилда Иккинчи Жаҳон Уруши жараёнида Германия томонидан унинг мамлакати мағлуб этилишидан сӯнг Англияга борди ва Германия ҳукмронлигига қарши урушаётган эркин Франтсия кучларига раҳбарлик қилишни ӯз зиммасига олди. Тӯрт йилдан сӯнг Германияга қарши иттифоқчи кучларнинг ҳужумлари куч олгани сабабли маршал Де Голл Франтсияга қайтиб вақтинчалик давлатнинг раҳбарлигини ӯз зиммасига олди.Аммо икки йилдан сӯнг истеъфо бериб бир неча муддат давомида сиёсатдан қӯл тортди. Алжазоир ва Франциянинг мустамликачилик остида бӯлган халқнинг эркинсеварлик қиёми ва шунингдек ички ихтилофларнинг кучайиши оқибатида 1958 йилда Де Голл қайтадан Франтсиянинг бош вазирлиги мансабига эришди ва президентлик бошқарув тизимини жорий этди. Шу тартиб билан маршал Де Голл президентлиги билан ушбу ӯлканинг бешинчи республикаси ӯз фаъолиятини бошлади. У шунингдек Франтсиянинг 13 -та мустамликасини, жумладан Алжазоирни мустақил деб эълон қилди. Де Голл охири 1958 йилда ишчилар ва талабаларнинг эьтирозлари ва сиёсий ислоҳотлар киритиш бӯйича ижтимоий суровларда мағлуб бӯлиши пайида 1969 йилда президентлик вазифасидан истеъфо берди ва бир йилдан сӯнг оламдан ӯтди.
Бундан 90 йил муқаддам ҳижрий шамсий 1305 йил озар ойнинг иккичисида, Эрон мусиқа санъати ва тор мусиқа чолғу асбобининг устоди Ғулом Ҳусейн Дорюшхон дунёдан ӯтди. Дорюшхон номи билан танилган Ғулом Ҳусейн Дорюш ҳижрий шамсий 1251 йилда Теҳронда дунёга келди. У 11 ёшлигида Дорулфунун мадрасасининг мусиқа ансамблига кирди ва махсус ансамблнинг чолғувчиларнинг бирига айланди.
Дорюшхон грамафон саҳифасини тӯлдириш учун бир неча маротаба Россия ва Англияга сафар қилди. У катта истеъдод ва маҳорат эгаси эди.Дориюш ҳарбий мусиқа билан ошно бӯлиши сабабли чолғучилик санъатида ӯзига хос тактика ва услубга эга эди. У ӯзининг ташаббускорлиги билан Эрон мусиқасига таъсир етказди. У шунингдек зарар кӯрган ва мазлумларга кӯмак бериш учун концерт ва кӯй -қӯшиқлар яратарди. Дориюшхон Эроннинг анъанавий мусиқасига катта ӯзгаришлар киритди. Дориюшхон охири шамсий 1305 йил озар ойининг иккинчи кунида ӯз манзилига қайтиш пайтида автомобил билан ҳалокатга учради ва 54 ёшида оламдан ӯтди.
Бундан 73 йил илгари милодий 1943 йил ноябр ойнинг 22 кунида Иккинчи Жаҳон Уруши давомида Ливан мамлакати мустақилликка эришди. Бу мамлакат 1918 йилда Усмонийлар ҳукмронлигидан озод бӯлди ва Франтсия мустамликасига кирди. Милодий 1923 йилда Франтсия расмий равишда Ливанни ӯз ҳимояси остига олди. Шу вақтдан бошлаб Франтсиянинг мустамликачилик сиёсатлари ва Ливанда ҳуқуқларни поймол этиш ҳодисалари юз бергани натижасида ушбу ӯлкада тинчсизликлар вужудга келди ва милодий 1943 йил Ливан ӯз мустақиллигига эришди.
Ливан 10 минг 400 км квадрат масоҳат билан Ӯрта Шарқ минтақасининг ғарбида ва Ӯрта ер денгизининг қирғоқларида жойлашган. Ливан ишғолий Фаластин ва Сурия билан муштарак чегараларга эгадир