Тарихнинг унутилмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 7- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 27-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг27-чи кунидир.
Бундан 123 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1315 йил сафар ойининг 27-куни машҳур фақиҳ Абулмуъалло Калбосий Исфаҳоний оламдан ӯтди. Муҳаммад ибни ҳож Муҳаммад Иброҳим Калбосий имомия уламоларининг улуғларидан бӯлиб, бир қатор илмий китобларнинг муаллифидир. "Шарҳи кифояи Сабзаворий" , "Шарҳи хутбаи Димишқия вал жабр вал тафвиз" китоблари унинг машҳур асарларидандир.
Калбосий Исфаҳонийнинг машҳур муҳаддислар ҳақидаги китоблари ҳам бор.
Хххххххххххххххх
1953 йилнинг 27 ноябр куни, яъни бундан 63 йил бурун америкалик таниқли ёзувчи ва драматург Ю́джин Гладстон О’Ни́л 65 ёшида оламдан ӯтди. У 1888 йили туғилиб, жуда зиддиятли бир тарзда ҳаёт кечирди. Театрни жуда яхши кӯргани учун уни "Театр фарзанди" деб аташарди.
Ю́джин Гладстон О’Ни́л 1936 йил "Уфқнинг отқа томони" асари учун Нобел мукофотига сазовор бӯлди. "Император Жонс", "Ғалати кечикиш" ва "Оҳ, саҳро!" унинг энг машҳур асарларидир.
Ххххххххххххххххх
Бундан 24 йил аввал, яъни ҳижрий-қамарий 1371 йил сафар ойининг 7-куни Туркманистон, Қирғизистон, Ӯзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Озарбайжон жумҳуриятлари Иқтисодий ҳамкорликлар (ЭКО) ташкилотига аъзо бӯлгач, бу ташкилотнинг аъзо давлатлари сони ӯнтага етди ва бу кун Эко куни дея атала бошланди.
ЭКО ташкилоти ҳижрий-шамсий 1363 йили уч мамлакат – Эрон, Туркия ва Покистоннинг ӯзаро иқтисодий муносабатларини яхшилаш мақсадида тузилган эди.
Эко ташкилоти Осиё қитъасининг ғарбий қисмида жойлашган ӯн давлат ӯртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантиришга ҳисса қӯшмоқда. Бу ташкилот минтақадаги энг катта халқаро ташкилот бӯлиб, унга аъзо давлатларда 350 миллион нафар аҳоли яшайди.