ноябр 29, 2016 12:46 Asia/Tashkent

Эроннинг иқлими

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Осиёнинг жануби -ғарбий қисмида жойлашган Эроннинг географик ўрнига эътибор берилса, у  дунёнинг учта қитъаси,яъни Осиё, Африка ва Европани боғлаб турувчи муҳим  стратегик аҳамиятга эга ҳудуд эканлигини яққол кўриш мумкин.Бир томондан,Эроннинг Ҳурмуз бўғозига эгалигию, бу бўғознинг савдо кемалари, нефт танкерлари ва муҳим нефт олинувчи ҳудудлари бутун  дунёнинг диққат марказида бўлса, иккинчи томондан, унинг бетакрор маданияти  ҳамда бой мероси, тенгсиз маънавий  ва сиёсий бойликлари ушбу мамлакатга ўзига хос аҳамият бахш этади.

Эрон 1.648.195 кв.км. ҳудудга эга бўлиб, шимолдан Туркманистон, Каспий денгизи,Озарбойжон республикаси, Нахичеван Автоном республикаси, шарқий томонданАфғонистон, Покистон,ғарбдан Туркия ва Ироқ, жанубдан Форс  кўрфази ва Уммон денгизи билан чегарадош.

Эрон Каспий денгизи орқали Қозоғистон ва Россия, Форс  кўрфази   ва Уммон денгизи  орқали  эса Қувайт, Баҳрайн, Арабистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Уммон  давлатлари билан чегарадошдир.Ушбу мамлакат  масоҳат бўйича дунёда ўн олтинчи ўринда туради.

Эрон ниҳоятда турлича  иқлим шароитига эга бўлган минтақадир.Масалан, ҳижрий шамсий 1374, милодий 1995 йили Эроннинг турли вилоят  марказларида  ҳароратнинг энг иссиқ  ва совуқ  кунлари орасидаги фарқи 77.6( йилнинг энг иссиқ куни Аҳвозда плюс 49 даража ва энг совуқ кун Ардабилда минус 28.2 даража )бўлган.Эроннинг турли вилоят марказларидаги  ҳарорат даражасининг ўртача статистик  маълумотларига кўра, мамлакатдаги об ҳаво бир неча иқлим шароитларидан, яъни совуқ, иссиқ, ўртача ҳолатлардан ташкил топганлигини кўрсатади.Масалан, мамлакатнинг ғарбий, шимолий ғарбий, шимолий шарқий қисми совуқ иқлимга эга ҳудудлар ҳисобланса, Каспий денгизининг қирғоқлари, марказий тоғ ёнбағри ҳудудларида жойлашган шаҳарлар  мўътадил иқлимга, мамлакатнинг жанубий шаҳарлари  эса жуда иссиқ  иқлимга эга.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ