Биз ва тингловчи
Тингловчилар сўҳбати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Азизлар, Эрон халқаро радиосининг Ўзбек хизмати орқали бериладиган дастуримизда яна бир янги эшиттиришга ўрин берилди. Ушбу туркум эшиттириш “Тарих ва Исломда аёлнинг мавқеи” номи билан эфирга узатилади. Ҳар доимгидек ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бу эшиттиришнинг ҳам режиссёри бўлиб, “Тарих ва Исломда аёлнинг мавқеи” унвонли туркум эшиттиришнинг бошловчиси ва таржимони ҳамкоримиз Адиба Қодирийдир.
Мазкур эшиттириш ҳақида кўпроқ маълумот беришни биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийдан илтимос қилдик.
Кўрайликчи, унда қанақа мавзулар бобида сўз борар экан.
Қизиқарли сўҳбатлари учун ҳамкоримиз хонум Адиба Қодирийдан миннатдорчилик изҳор этамиз.
"Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг янги интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Қадимда донишмандлардан бири “биз дунёни, аёллар эса бизни бошқаради” деган эди. Учинчи минг йилликда бу қараш янгича аҳамият касб эта бошлади.
Сўнгги вақтларда жамиятда аёлларнинг мавқеи мустаҳкамланиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Кузатувчиларнинг фикрича, сиёсат кенг тарқалаётган касблардан бирига айланиб қолди. Бу касбга билим ва тафаккурга эга, раҳбарлик қобилияти бор ва ўзини кўрсатиш ниятида бўлган аёллар ҳам кенг жалб қилинмоқда.
Жамият тараққиёти бир ерда қотииб турмайди. Авваллари аёллар фақат уй-ишлари, бола тарбияси билан шуғулланиши керак, деган фикрлар мавжуд эди. Эндиликда эса жамият ишларида аёлларнинг кенг иштирокига ҳеч ким таажжуб билан қарамайдиган бўлиб қолди. Масалан сиёсатга аралашиб қолган эркакнинг рафиқаси ҳам турмуш ўртоғи билан бирга турли тадбирларда иштирок этар экан, ўзи билмаган холда сиёсатга кириб қолади. Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларига эга бўлишди. Бироқ, тан олиш крак, айрим мамлакатларда аёлларнинг ўрни ошхонада деган қарашлар хам буткул йўқолмаган.
Бугунги глобал замонда аёлларнинг ўрнига етарлича баҳо бериш жуда ҳам зарур. Чунки аёллардаги иш қобилияти, энергия мамлакатларнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этади. Тарихда аёлларнинг хокимиятда бўлиши билан боғлиқ ходисаларга алоҳида эътибор қаратиш керак. “Нозик жинс” вакиллари мураккабликлар ва муамоларни ҳал қилишда эркаклардан қолишмаган холда харакат қилганларига тарих гувоҳ.
Ҳозир эса доимий мухлисларимиздан бири Ўктамжоннинг қилган сўҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Азиз тингловчимиз Ўктамжонинг сўҳбати эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.