декабр 04, 2016 14:38 Asia/Tashkent

Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Мусулмонлар динининг бошқа ибодатларидан бири бу жума намозини бажо келтириш ибодати ҳисобланадиким, жомеъ масжидида оддий тарзда ўтказилади. Пайғамбари Акрам (с) бу ибодатнинг аҳамияти ҳақида шундай буюрадилар: “Меърож кечасида мени ердан осмонга кўтаришлари пайтида Худо аршининг остида 70 минг шаҳарларни кўрдимки,ҳар бир шаҳар сизнинг дунёингиз каби эди ва фаришталар парвардигорга тасбиҳ ва ҳамду сано айтишарди. Улар  шундай дуо қилишарди: “Худойим, жумъа намозида ҳозир бўлганлар ва жума кунида ғусл қиладиганларни раҳмат қилгин!”

Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда масжиднинг энг асосий вазифаларидан бири бўлмиш жамоат намози ва жамоат имоми ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун дастуримиз давомида шаҳарларнинг асосий ва катта масжидларида ўтказиладиган намоз ҳақида  сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг  !   

Жума намози жума куни пешин вақтида жамоат тарзда ўқиладиган намозлардан бири ҳисобланади.  Бу намоз ҳақида Қуръони каримда бир сура нозил бўлганким унда муъмин-мусулмонларни жума намозига даъват этиб қўйидаги оятни келтиради: “Эй имон келтирганлар, қачонки , Жума куни намозга нидо қилинса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Ана шундоқ қилмоғингиз, сиз учун яхшидир, агар билсангиз.”Эй, иймон келтирганлар, қачонки, Жума куни намозга нидо қилинса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Ана шундоқ қилмоғингиз, сиз учун яхшидир, агар билсангиз «Эй, иймон келтирганлар, қачонки, Жума куни намозга нидо қилинса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Ана шундоқ қилмоғингиз, сиз учун яхшидир, агар билсангиз»,

Ривоятларга келтиришларича, жума намозида қатнашганларнинг савоби ҳаж қилишга тенгдир.

Жума намози бошқа намозларга ўхшаб пешин вақтида жоме масжидларда ўтказилади. Жума намозида икки ракаат намоз ўрнида икки хутба  ўқилади. Шу сабабдан  пешин намозининг тўрт ракаат намози ўрнига икки хутба ва икки ракаат намоз ўқилади. Шунинг учун намозда мумкин бўлмаган ишлар ҳам бу икки хутбада ҳам жойиз эмас. Намоз ўқиётганлар жума намози имомининг сўзларига қулоқ солишлари даркор. Имом мусулмонларни тақво ва парҳизкорликка даъват этиб жомеани бир-бирларининг аҳвол ва вазъиятларидан бохавар қилади ва исломий жомеанинг масалалари ва мушкулотларини ҳал этиш учун уларнинг руҳиялари ва куч-қувватларини сафарбарлик қилишга даъват  этади.

Ҳазрат Имом Хумайний (р) “Таҳрир-ул -Васила” унвонли ўз китобида жума намози ҳақида шундай ёзадилар: “Жума намозининг имоми ўзининг хутбасида диний ва дунявий масалалар, ёмон ва яхши ҳодиса-воқеалар ва мусулмонлар жамиятининг қулай ва ноқулай шароитлари, мусулмонларнинг истиқлоли ва уларнинг ўз-ўзини англашига таъсир етказадиган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий масалалар ва мусулмонлар эҳтиёж сезадиган барча масалалар ва ҳақ-ҳуқуқларини зикр этишлари лозим.”

Имом Ризо алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг нақлига таяниб шундай марҳамат қилади: “Шу сабабдан жума кунида хутба баён этиш жорий этилганким, чунки жума куни умумий дийдор кўриш ва халқнинг ҳузур топиш вақти ҳисобланади. Ҳамда уларга насиҳат берадиган жамият раҳбари учун бир воситадир. Шунинг билан бирга Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишга чақириш, гуноҳ қилишдан огоҳлантириш, уларнинг динлари ва дунёлари учун яхши бўлган нарсалардан огоҳлантириш шунингдек улар учун зиён ёки фойда келтирадиган дунёнинг хатарлари ва ҳодисаларидан хабар берадиган воситадир ”

Жума намози мустаҳаб тоат-ибодат қиладиган ибодатлар жумласидандирким, қалбларда покликни вужудга келтириш, гуноҳлардан қайтариш ва руҳий осойишталикни таъминлаш унинг умумий таъсири ҳисобланади.  Жума намози исломда шундай аҳамиятга эгадирким, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Дар ҳақиқат , Аллоҳ таоло жума намозини фарз ва вожиб этиб тайинлаган. Ҳар ким уни мен ҳаёт бўлганимда ёки менинг ўлимимдан кейин масъулиятсизлик ёки инкор этиш юзасидан тарк этса, Парвардигор уни кулфатларга гирифтор этади. Ҳамда унинг ишларига баракат бермайди. Агар тавба қилмаса  огоҳ бўлингиз намоз, бирон бир закот,  ҳажж, рўза тўтиш ҳамда яхшилик қилиш Ҳаққ даргоҳига қабул бўлмайди. ”

 Жума намози умумий тўпланиб тоат-ибодат қилиш ҳисобланади ва уни ёлғиз ижро этиш мумкин эмас. Шу сабабдан ундан ҳафталик бир азим сиёсий ва ижтимоий йиғилиш унвонида тилга олишади. Ҳафталик бу азим йиғилишда жума намозининг имоми ислом дунёсида юзага келган ҳодисаларни намоз бажарувчиларнинг диққат-эътиборларига қарор беришга вазифадордир. Шунинг учун жума намозининг имоми исломий жамиятнинг ҳодисалари, мусалмонларнинг вазъиятидан огоҳ бўлиши лозим. Албатта жамоат имомидан кўтиладиган тақводорлик ва адолатга рияот этиш унда ошкор бўлиши лозим. Жума намозининг имоми жума намозини бажо келтириш учун ўзининг энг покиза либосларини кийиши лозим ва ўзининг хушбу атирлар билан муаттар айлаши лозим. Виқорлик билан қадам қуйиши керак. Минбарга чиққанида азон охирга етишига қадар сабр қилиши лозим ва азон тамом бўлганидан кейин хутбани баён этишга кириши лозим. Ривоятларга кўра, жума намозининг имоми аввал  Худони кейин Расули Акрам (с) ҳамд этишни бажо келтириши лозим сўнгра халқни иллоҳий тақводорликка чақириши керак ва ундан кейин Қуроннинг кичик сураларидан бирини тиловат этиши лозим. Иккинчи хутбада пайғамбарга ҳамду сано айтишдан кейин мусалмонларнинг пок имомларига дуо уқиши керак ва мўминин  ва мўминот учун истиғфор қилиши лозим. Зикр этиш жоизким, жума намозининг имоми мусалмонлар дунёси ва динига тегишли бўлган масалаларни таҳлил этиш ўз хутбасида қарор бериши зимнида исломий мамлакатларнинг ичкариси ва хорижида бўлган барча масалаларни ҳам ўзининг баҳс-мунозараларига қарор бериши даркор.                               

  • Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида Мадина ва Макка шаҳарларининг ўртасида жойлашган Шажара масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз.
  • Шажара масжиди Мадина шаҳрининг ташқарисида жойлашган масжид ҳисобланиб Мийқотлар унвонида аҳамиятга сазовордир. Маккага бориш ва Худо уйини зиёрат қилиш мақсадида бўлганлар мусофирми ёки шаҳарнинг сокинларидан бўладиларми эҳром либосини кийишлари лозим. Ҳожийлар муҳрим бўлган марказни мийқот деб айтишади. Расуллуллоҳ (с) Маккага бораётган пайтида Самара дарахтининг остида намоз ўқидилар ва бу муносибат билан бу масжидни шажара, яъни дарахт деб ном қуишган.

Ҳақиқатан Худо Расули (с) бу маконда уч маротаба муҳрим бўлганлар: Биринчиси, ҳижратларининг олтинчи йили  сафар қилиш пайтларида эдиким Ҳудайбия сулҳи билан якунланган эди. Бошқа бири эса саккизинчи йил Макканинг фатҳ этиш  жараёни ва ҳижрий 10-чи йилда ҳужжатул-видоъни бажариш учун у ерда муҳрим бўлдилар. Шу сабаб  билан бу масжид мусулмонлар, Пайғамбар (с) ва ул ҳазратнинг аҳли байтлари алайҳимсаломларнинг издошлари учун муқаддас бир макон ҳисобланади.    

 

Ёрлиқ