-
Мавлавий жаҳон кезади
ноябр 19, 2017 09:19Муҳожирлар карвони Бағдод шаҳри дарвозаси етиб келди. Маъсум Жалолиддин кӯзига бу ер амн ва тинч бир макондек туюлди. Шу пайтда Аббосийлар сулоласи ҳукм юритиб, бу замонда улар кӯп жиҳатдан ривожланишган эди. Бунинг таъсирини шаҳар кӯриниши ва ундаги ҳаёт кечирилишида кӯриш мумкин эди. Баланд ва чиройлик меъморлик асосида қурилган иморатлар, мадрасалар ва масжидлар шаҳар кӯркига бошқача кӯрк бағишларди.
-
Мавлавий жаҳон кезади
ноябр 19, 2017 09:15Муҳожирлар карвони Балх дарвазасидан ӯтиб кетди. Жалолиддин Муҳаммад бир лаҳза тӯхтади. Орқасига қаради. Агарчи бу муҳожират далилини билмасада, аммо бу ӯлкани, аждодлари ватани саналмиш бир маконни тарк этиш ғуссаси, ғурбат ҳисси унинг кӯнглини сиқарди.
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
ноябр 18, 2017 10:21Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.
-
"Биз ва тингловчи"
ноябр 15, 2017 11:50"Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни" дастури ҳақида
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:18Мисвок қилиш деганда тишни ишқалаб ювиш тушунилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида «арок» деб номланган бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Ҳозирги кунда олимлар арок дарахти шохларини кимёвий таҳлил қилиб кўриб, дарахтдаги мавжуд моддалар ҳозирги кунимиздаги тиш ювиш воситаларининг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдали деган хулосага келдилар.
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:15Мисвок тутиш Аллоҳ розилигига ва оғиз поклигига сабаб бўлувчи Расулуллоҳ (с) тарғиб қилган суннат амаллардан. Ул зот айниқса,таҳорат ва поклик лозим бўладиган намоз каби ибодатлар олдидан ҳамда оғиз ҳиди ўзгарадиган уйқудан туриш каби ҳолларда мисвок билан тишларни тозалашга кўп эътибор берар ва саҳобаларини ҳам шундай қилишга буюрар эдилар.
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:13Агар биз овқатланиш тўғрисидаги кўрсатмаларга амал қилсак, ўзимизни луқмамизни ҳалол бўлишига эътиборли ва турли касалликлардан ўзимизни асраган бўламиз. Мўмин киши энг аввало танаввул қиладиган таомини ҳалол йўллар билан топишга ҳаракат қилиши зарур. Яъни озиқ-овқатнинг ўзи ҳалол бўлиши билан бирга, улар учун ишлаб топиладиган касби ҳам ҳалол бўлиши лозим.
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:10Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига бе-рилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни ис-теъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз.
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:07Бугунги кунда барча руҳий ва жисмоний касалликларнинг келиб чиқиши кӯп емоқдан бӯлганини бугунги кун илм ва диний таълимотларда ҳам тасдинланмоқда. Ислом дини таълимотларига кӯра киши то очликни ҳис этмаса овқатланмаслиги маъқул. Диний таълимотларда келганидек, еб ичиб, исрофгарчиликка йӯл бермаслик лозим.
-
Ислом ва саломатлик
ноябр 14, 2017 12:05Инсон ҳаёти фаровон бўлишининг шартларидан бири ҳалол касб билан шуғулланишдир. Барчамизга яхши маълумки, Ислом дини дангасалик, танбаллик ва боқимандаликни қоралайди. Ҳалол касб қилишга тарғиб этиб, кишининг шахсига, оиласига ва жамиятга фойда келтирувчи касб-ҳунар, билан шуғулланишга тарғиб этади.