феврал 11, 2017 14:05
Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган қалбда турли кўнгилхушликларга, инсонга манфаатсиз маишатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган банданинг қалбига унинг муҳаббатидан ўзга муҳаббат сиғмайди, сўзлаганда аввало тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин банданинг ҳалқумига, кўксига ва ахийри қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби ҳамиша “Аллоҳ, Аллоҳ” деб туради.