Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 1-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 20-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил баҳман ойнинг 1-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 21-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 20-чи кунидир.
117 йил олдин шу куни, милодий 1900 йил 20 январда инглиз машҳур шоир, мунаққид ва ёзувчиси Жон Раскин 80 ёшида оламдан ўтди. У 1819 йили 8 феврал ойида Лондонда дунёга келган эди. Раскин ёшлик чоғидан бошлаб қадимий асарлар, табиий манзаралар ва калисолар билан яқиндан ошно бўлди. У ўз отасининг ёрдами билан мусиқа, рассомчилик ва шеърни ёзиш каби соҳаларга қизиқиш зоҳир этди. Ва айни пайтда у шеър уқиш ёки насрий қитъаларини ижод эта бошлади. Шу тартиб билан таълим –тарбиянинг турли соҳаларини дарк этиш билан баҳраманд бўлди.
Раскин 20 ёшида ўзининг дастлабки машҳур манзумасини ёзди ва ва тўрт йил санъат ва табиат ҳақида тадқиқот олиб боришидан сўнг "Замонавий рассомлар" китобини ёзди ва бир неча муддатдан сўнг мазкур китобни 5 жилдда нашр этди. Раскин ўзининг “Сўнги нафасгача” номли китобида ўзининг фалсафий қарашларини баён этди. У шундай ақидага эга эдиким башариятнинг жисми машинага ўхшайди ва унинг руҳи ушбу машинанинг маторидек унинг куч-қудрати барча сиёсий ва иқтисодий муносабатларга дахолат этади. Бинобарин иқтисоддан ахлоқий ва руҳий дарк этишга эга бўлиш лозим. Ҳақиқий бойлик унинг эҳтиёжидан ошмаслиги лозим.
97 йил олдин шу куни, милодий 1920 йил 20 январда Италиялик режиссёр Федерико Феллини дунёга келди. У кино санъатида ўз услубига эга эди. 1938 йилдан бошлаб сенарий ёзиш билан шуғулланди. Кейинчалик эса режиссёрлик қилди. У 1945 йилда иккинчи жаҳон урушидан сўнг яна бир италиялик режиссёр Роберто Росселинига ассистент сифатида машҳур "Рим – очиқ шаҳар" филмида ҳамкорлик қилди.
Бундан 67 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1371 йилнинг 21-рабиъуссоний ойида етук олим Оятуллоҳ Муҳаммад Наҳовандий вафот этган. Оятуллоҳ Муҳаммад Наҳовандий раббоний олим Оятуллоҳ Мирзо Абдураҳим Наҳовандийнинг фарзанди бўлиб, Нажаф ашрафда таваллуд топган. У ҳам отасига ўхшаб илмий, амалий ва фозила ахлоқ заминаларида ўнтўртинчи асрнинг етук уламоларидан ҳисобланади. Ундан “Нафаҳот ур-Раҳмон” мажмуаси остида тўрт жилдан иборат “Арабчанинг батафсил талқини” ва “Форсчанинг батафсил талқини” асарлари бизга мерос қолган.
Бундан 42 йил олдин ҳижрий -шамсий 1353 йил баҳман ойнинг биринчисида Эронда болаларнинг янги медицинасига асос солган ва болалар тиббий марказ шифохонасининг асосчиларидан бири доктор Муҳаммад Қариб вафот этди. Доктор Муҳаммад Қариб 1288 йили Теҳроннинг мазҳабий оиласида таваллуд топди. У шамсий 1360 йилда тиббиёт йӯналишида ӯз таҳсилотини давом эттириш учун Эроннинг дастлабки талабалар гуруҳи қаторида Францияга сафар қилди. У биринчи курснинг охирида Франциянинг Рейне шаҳрида тиббиёт факултетининг ташриҳ лабаратория мукофотини олишга мушарраф бӯлди.
У 1314 йилда Париж шифохонасининг интерн конкурсида мушарраф бӯлган биринчи эронлик эди. Доктор Қариб илмий хизматлари учун Франция давлати томонидан олий легион донори нишонасини олди. У Париж Тиббиёт институтида ӯз таҳсилотини битирганидан кейин болалар касалларининг устоди ва болалар бӯлимининг раҳбари унвонида сайланди. Аммо 1317 йилда Эронга қайтиб келди
У 1349 йилда болалар тиббий марказ шифохонаси таъсис этди. Унинг асарларидан "Болаларнинг касаллари " ва "Тиббий мушкулотлар ва масалалар " китобларга ишора этиш мумкин. У ҳижрий -шамсий 1353 йилда оламдан ӯтди.