Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот топилди
(last modified Tue, 23 Apr 2019 11:21:59 GMT )
апрел 23, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Қариш жараёнини секинлаштирувчи маҳсулот топилди

Пенсильвания (АҚШ) университетининг олимлари ўтказган тадқиқотига кўра, Оқ қўзиқорин таркибида қариш жараёнини секинлаштирувчи 2 та антиоксидант борлиги сабаб, янада кўпроқ вақт ёш ҳолда қолишимизга кўмак беради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, оқ қўзиқорин организмда ўз-ўзидан ишлаб чиқарилмайдиган антиоксидант – эрготионеин аминокислотанинг манбаси ҳисобланади.

Инсон бу моддани фақатгина рационал овқатланишдан олиши мумкин. Оқ қўзиқорин таркибидаги эрготионеин бошқа маҳсулотлардан 10 баробар кўпроқ. Бундан ташқари, қўзиқоринларда яна бир муҳим антиоксидант бўлган глутатион мавжуд.

Антиоксидант моддалар ҳужайралардаги фаол кислород даражасини назорат қилади. Шу туфайли улар молекулаларнинг ҳужайралари ва ҳужайра мембраналарининг ҳаёти учун зарур бўлган ДНКнинг зарарланишига йўл қўймайди.

Қариш жараёни организмдаги оксидланиш натижасида ҳужайраларга етган шикастланишларнинг еғилиб қолиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам антиоксидантларнинг ҳимояловчи хусусияти қаришни секинлаштира олади.

Оқ қўзиқорин таркибида мавжуд бўлган энг муҳим озуқалар — селен, Д витамини, глутатион ва эрготионеиндир. Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг барчаси оксидловчи стрессни енгиллаштирадиган антиоксидантлар ҳисобланади.

Ёрлиқ