Ифторлик пайти учун 5 та тиббий тавсия
(last modified Mon, 13 May 2019 10:49:52 GMT )
май 13, 2019 15:49 Asia/Tashkent
  • Ифторлик пайти учун 5 та тиббий тавсия

Zarnews ифторлик пайти риоя қилиш лозим бўлган бешта тиббий тавсияни келтириб ўтди.

1-Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш лозим.

2-Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш зарур. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3-Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш лозим. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4-Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик керак. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.

5-Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.