Google бизнес учун янги «ақлли» кўзойнакни тақдим этди
Google компанияси тижорий йўлда фойдаланиш мақсадида янги Glass Enterprise Edition 2 «ақлли» кўзойнакларини тақдим этди.
Қурилма Qualcomm Snapdragon ХR1 процессорида ишлайди.
Компаниянининг таъкидлашича, янги Glass Enterprise USB-C порти орқали тезкор қувватланиш функциясини қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор сиғими 820 мА/соатга тенг бўлиб, саккиз соатгача автоном ишлай олади.
Glass Enterprise Edition 2 Android платформасида очиқ манба кодларида ишлайди. Шунингдек, қурилма бизнес учун мўлжалланган Android Enterprise Mobile Device Management мобил платформасида ҳам ишлаш қобилиятига эга.
Кўзойнак 8 мегапикселли камера, видеони Wi-Fi ёки Bluetooth орқали тўғридан-тўғри узатиш функцияси билан жиҳозланган. Қурилма хотираси — 32 гигабайтга тенг.
Glass Enterprise фойдаланувчилари кўзойна орқали қўлланмаларни кўриши, суратлар ёки видеороликларни жўнатиши ва бошқа кўплаб вазифаларни бажариши мумкин. Google’нинг таъкидлашича, қурилмадан фойдаланиш 20—50 фозига иш унумдорлигини оширади.
Ҳозирда компания мазкур кўзойнакларни 999 доллардан таклиф этмоқда.