Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади? Олимлар энг самарали усулни аниқлади
(last modified Thu, 30 May 2019 09:25:13 GMT )
май 30, 2019 14:25 Asia/Tashkent
  • Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади? Олимлар энг самарали усулни аниқлади

Америкалик олимлар қорин қисмидаги ёғни йўқотиш учун қисқа машқлар ёрдам бериши ҳақида хулосага келди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёш ўтиши билан мушак массаси қисқариши кузатилади ва бу ўз навбатида кўп ҳолларда қорин ва баданнинг тепа қисмида ёғ тўпланишига олиб келиши мумкин.

Бу қорин семизлиги дейилади, бу эса юрак-қон касалликлари ривожланиши хавфини оширади.

Олимлар тадқиқот ўтказди, унда 70 ёшли кишилар иштирок этди.

Уларнинг ярми 10 ҳафта мобайнида кунига 3 марта қисқа машқларни бажарди. Қолганлар эса одатдаги ҳаёт тарзини давом эттирди.

Бошида машқлар 18 дақиқа давом этган, бироқ аста-секин уларнинг давомийлиги 36 дақиқага етган.

Тадқиқот натижаларига кўра, спорт билан шуғулланганларнинг ёғ массаси турмуш тарзини ўзгартирмаган кишилар билан таққослаганда учдан бир қисмга камайгани маълум бўлди. Шунингдек, уларнинг мушаклари ҳам кўпайди.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг таъкидлашича, қисқа машқлар эркакларда кўпроқ самарали натижа берган.