Хитой олимлари 2020 йилда “сунъий қуёш” яратиш лойиҳасини бошлади
(last modified Mon, 23 Dec 2019 07:23:05 GMT )
декабр 23, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Хитой олимлари 2020 йилда  “сунъий қуёш” яратиш лойиҳасини бошлади

Хитой олимлари 2020 йилда EAST лойиҳаси доирасида HL-2M термоядровий реакторни ишга туширишни режалаштирмоқда.

РИА Новости хабарига асосан Хитой олимлари 2020 йилда EAST лойиҳаси доирасида HL-2M термоядровий реакторни ишга туширишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, ундаги жараёнлар қуёшнинг ядросида бўлган жараёнларга ўхшайди. Жануби-ғарбий Физика Институти раҳбари Дуан Сюйжу сўзларига кўра, реактор плазмани 200 миллион даражадан юқори бўлган ҳароратгача қиздириши мумкин.

Ушбу лойиҳа бўйича россиялик эксперт, Ядро физика ва технологиялар институти директор муовини Георгий Тихомиров фикр билдирди.

Хитойда ўрнатилиши режалаштирилган HL-2M қурилмаси "қайсидир маънода мавжудларидан ошиб кетади",  аммо "бу борада ҳеч қандай улкан ютуқ бўлмайди".

"Эҳтимол, улар қандайдир ихчам кичик қурилмани яратади ва у ерда плазма бўйича яхши кўрсаткичларга эришадилар. Аммо бу энергетика соҳасида ҳеч қандай ютуқларга олиб келмайди", - дейди профессор.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, Францияда ITER номи остида дунёдаги энг йирик термоядровий реактор қурилмоқда. Россия ҳам бу лойиҳада иштирок этмоқда. Реактор 2025 йилгача қурилишини якунига етказиш режалаштирилган ва хитойликлар "ундан ошиб кета олмайди".