Занжабил ўсимлигининг фойдасини биласизми?
Занжабилнинг дунёдаги кўпчилик халқлар ўртасида маълуму-машҳурлиги унинг шифобахш хоссалари билан боғлиқ, бу эса, унинг касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашда универсал табиий воситалигидандир.
Унинг кимёвий таркибида 400 га яқин фойдали элементлар мавжуд. Ушбу илдиз ўз таркибида жуда керакли бўлган аминокислоталар, углеводлар, оз миқдорда ёғ, кўп миқдорда целлюлозани сақлайди. Занжабил витаминларга жуда бой (В-гуруҳ витаминлари, аскорбин килотаси, токоферол, витамин К ни алоҳида таъкидлаш керак). У ўзининг таркибида калий, фосфор, магний, темир, кальций, рух ва шу каби бошқа микро ва макроэлементларни, эфир мойини сақлайди.
Бу ўсимлик илдизининг калориялилиги унинг қай ҳолатда эканлигига боғлиқ 100 г барра илдизнинг энергетик қиймати 80 ккал га тенг, қуритилган ҳолатда эса бу кўрсаткичи деярли 4 марта ошади (тахминан 330 ккал/100 г ни ташкил қилади). Занжабилнинг шифобахш хусусиятлари кейинги бир неча ўн йилликларда замонавий мутахассислар томонидан фаол ўрганилмоқда. Таркибида бириктирувчи моддалар ва гингерол мавжудлиги унга ўзига хос ёқимли ҳид бериб туради, қатор фойдали хоссаларга эгалиги ҳам шундан келиб чиқади.
Занжабилли чой ичилганида ундаги занжабил ва долчин бирикмаси жигарни ҳимоялаб, тозалаб туради, бунинг натижасида у тозаланиб, енгил тортади ва ўз вазифасини фаол бажаришга ўтади.
Ўт пуфагини соғломлаштиради
Агар ўт пуфагингизда тош пайдо бўлган бўлса, бу чойдан мунтазам ичиб юринг, бу нафақат жигарингизни ҳимоялашда ёрдам қилади, балки шу билан бир қаторда ўт пуфагингизни ҳам соғломлаштиради.
Организмни ичдан қиздиради
Бундай қайноқ чой ичилганида қиздиради ва совуқдан ҳимоя қилади, шунинг учун уни совуқ ва нам ҳаволи кунларда ичиш айниқса ёқимли.Занжабил организмни қиздирувчи таъсирга эга, ортиқча калорияга эга бўлган керакциз энергияни чиқариб юборади, танада меъёрдаги ҳароратни сақлашга ёрдам беради.
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди
Овқат ҳазм қилишда муаммоси бўлган кишилар ошқозон-ичак йўллари фаолиятини яхшилаш мақсадида бу чойдан ичишлари мумкин.Бу чой баданни яхшигина қиздиради, ички аъзолардаги шамоллашларни олади, қорин дам бўлишидан ҳамда елдан халос этади.
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Занжабил айниқса калий, фосфор ва витамин С га бой, бу моддалар иммунитетни мустаҳкамлашда, грип ва шамоллаш вирусларига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.