Apple’нинг «ақлли» кўзойнаги қандай кўринишга эга бўлади?
Интернетда Apple’нинг янги рақамли кўзойнаги учун олинган патентнинг сурати тарқалди. Ҳужжат «бошга тақишга мўлжалланган модул тизими» номини олган, деб хабар беради Appleinsider.
Кўзойнакка ўрнатилган ечилувчи қурилма ёрдамида унинг автономлигини ошириш мумкин, бунинг учун унга қўшимча аккумулятор ўрнатиш керак. Шунингдек, модулда қўшимча датчик, сенсорлар ва бошқарув элементлари ҳам бор.
Миш-мишларга кўра, Apple сўнгги бир неча йилдан бери Apple Glass — қўшимча реалликка эга «ақлли» кўзойнак устида иш олиб бормоқда. Кўзойнакларни ишлашининг бир неча тахминий вариантлари мавжуд — бу линзага ўрнатилган кичик дисплей ёки тасвирни кўз қорачиғига проексия қилувчи мини-проектор бўлиши мумкин.
Шунингдек, патентда атрофдаги барча нарсани сканерловчи махсус камера ва лидарларнинг ишлаш жараёни ҳам кўрсатиб ўтилган. Масалан, у орқали телевизорни ёқиш мумкин, бунинг учун бармоқ билан уни кўрсатиш кифоя — кўзойнак қўл ҳаракатини кўради ва керакли амални бажаради.