ЖССТ коронавирус бўйича нашр этган янги тадқиқотлари
(last modified Wed, 08 Jul 2020 08:37:31 GMT )
июл 08, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • ЖССТ коронавирус бўйича нашр этган янги тадқиқотлари

ЖССТ коронавирус бундан олдин тасаввур этилганидан ҳам кенгроқ ҳаво орқали тарқалиши мумкинлигини эълон қилди.

Франция ахборот агентлиги тақратган хабарга кўра, ЖССТ сешанба куни коронавирус пандемиясининг кенг тарқалаётгани ҳақида огоҳлантириш бериш зимнида, бир гуруҳ халқаро донишмандлар коронавирус 2 метрдан ҳам узоқроқ масофага тарқалиши мумкинлиги ҳақида хулосага келганларидан кейин, келаси кунлар давомида ўзининг янги ҳисоботини тақдим этишини маълум қилди. 

239 нафардан ташкил топган халқаро донишмандлар душанба куни тақиқот ўтказишларидан кейин, 5 микрометр ҳажмида нафасдан чиқадиган вирус бир неча соат ҳавода қолиши мумкин ва ўнлаб метр масофага тарқалиши мумкин. 

Бу хабарга кўра, ҳозирги кунда икки метр масофани сақлаш (ижтимоий масофа) ва ниқоблардан фойдаланиш Ковид-19 беморлиги билан курашишнинг оптимал ва асосий йўлидир. 

Коронавируснинг кенг тарқалиши билан ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном охирги ҳафта давомида зарарланганларнинг янги ҳолати 400 минг нафарга етганини маълум қилганидан кейин, вируснинг тарқалиш сурати пасайгани йўқ.,-деб айтди. 

Статистик маълумотларга кўра, 11 миллион 955 минг нафар дунё бўйлаб коронавирусга мубтало бўлишган ва бу вируснинг қурбонлари эса 546 минг нафарга етган.