Коронавируснинг кутилмаган "фойдали" хусусияти аниқланди
Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Тадқиқот натижалари оммага эълон қилинди.
Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Уларнинг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 оғриқни сусайтириши мумкин. Pain журнали тадқиқот натижаларини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Мутахассислар таъкидлашича, коронавируснинг ACE2 рецепторлари ва бошқа моддалар билан инсон ҳужайраларига кириб боришини таъминлайдиган S-оқсилининг бирикмаси туфайли анестезия таъсири юзага келади.
Оғриқ сезгиларининг сигнал беришининг бузилиши нейропилин-1 ва VEGF-A - қон томирлари эндотелиясининг ўсиш омили бўлган бошқа протеин иштирокида содир бўлади.
Тадқиқотчилар нейропилин-1 хусусиятларини батафсил ўрганишни режалаштирмоқда, чунки унинг хусусиятлари анестезиологлар учун фойдали бўлиши мумкин.