Япониялик олимлар коронавирус тушлик столида қай даражада тарқалишини маълум қилишди
(last modified Thu, 22 Oct 2020 06:49:25 GMT )
октябр 22, 2020 11:49 Asia/Tashkent
  • Япониялик олимлар коронавирус тушлик столида қай даражада тарқалишини маълум қилишди

Япониялик тадқиқотчилар тўрт киши кафе ёки ресторан столида ўтириб мулоқот қилаётган вақтида коронавирус қандай усулда тарқалишини моделлаштирди, деб хабар беради The Asahi Shimbun.

RIKEN Ҳисоблаш фанлари институти маркази олимлари Кобе университетидаги ҳамкасблари билан барда уч киши билан бирга ўтирилганида ва улардан бири коронавирус ташувчиси бўлган ҳолатда вируснинг юқиш эҳтимоллигини қандай бўлишини намойиш этди.

Моделда тўрт киши иккига бўлиниб, бир-бирига нисбатан 60 сантиметр квадрат стол атрофида ўтирибди (бу кафе ва ресторанлардаги столларнинг стандарт ўлчами). Моделлаштириш бемор одамнинг ёнида ўтирган инсонга аэрозол зарралари қаршисидагига қараганда беш баробар кўпроқ тушишини кўрсатган.

Агарда суҳбатдош COVID-19 ташувчиси бўлса, вирусни юқтириб олиш эҳтимоллиги ҳам шунчага тенг. Шу билан бирга, гапираётган одам бошини ёнидагига бурганда патогеннинг юқиш хавфи ошади. Олимларнинг фикрича, энг хавфсиз жой касалликка чалинганликда гумон қилинган инсонга нисбатан диагонал ҳолатда ўтириш: у ерга гапираётган одамдан ажралган аэрозол зарраларининг тўртдан бир қисми етиб боради.

Шунингдек, моделлаштириш бу каби зарраларнинг тарқалиши бинонинг намлик даражасига боғлиқ эканлигини кўрсатган. Намлик 30 фоиз бўлганида зарраларнинг тарқалиши 60 фоиз намликка қараганда икки баробарга ошади. Бу юқори намликда зарралар бир-бирга ёпишиб, тезроқ чўкишига боғлиқ.

Мазкур тадқиқот жамоат жойларидаги ҳавони намлантирувчи қурилмалар COVID-19 билан касалланиш эҳтимоллигини камайтиришга хизмат қилишини билдиради. Шунингдек, олимлар кафе ва ресторанлардаги столларга махсус шаффоф экранларни ўрнатишни тавсия қилади.

Аввалроқ япониялик олимлар коронавируснинг одам терисида қанча муддат яшашини аниқлаган эди.

Ёрлиқ