ноябр 08, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Янги тадқиқотлар: коронавирусни қайта юқтириб олиш эҳтимоли жуда кам

Янги тадқиқотларга биноан коронавирусни бир мартадан кўпроқ юқтирганлар сони саноқлидир.

Гардиан газетаси сўнги сонида, Нью-йорк шаҳридаги Рокфеллер университети муттахассислари иммуниет тизими нафақат коронавирусни эслаб қолади, балки тикланганидан кейин сифатли антикорларни ҳам ишлаб чиқаради деган хулосага келишган деб ёзди.

Мазкур тадқиқотга асосан, имммунитет тизими  ўзини янги вирусга жавобан тез ва кучли ҳужумни бошлашга тайёрлайди.

Бу университетнинг етакчи тадқиқотчиси ва молекуляр иммунология директори Майкл Нозенвиг кўп ҳолларда одамлар тезда антителаларни ишлаб чиқаришга ва инфекцияга қарши курашишга қодир деб эълон қилди.

Иммунитет тизимининг хотирасида коронавирусни қанча  вақт сақланиши аниқ эмас, аммо Нозенвигнинг таъкидлашича, иммуно тизими келгуси йиллар давомида ҳимоя қудратини сақлаб қолади.

Янги топилма коронавирусни камроқ одам бир неча марта юқтиришини кўрсатади.

Ёрлиқ