Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 452 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 11 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 452 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 203 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 509 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 749 минг 525 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 452 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 41 минг 34 кишига етди, деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 552 минг 747 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 54 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 311 мингдан ортиғи вафот этган ва 37 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 11 миллион нафардан ошган ва 250 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.