Қаҳвани ичиш ёки умуман ичмаслик натижасида организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
нни нимадан бошлаш керак? Агар қаҳвасиз уйғонишнинг имкони бўлмаса, демак, ушбу ичимлик танада қандай ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлишини билиб қўйиш керак.
Beauty Ballers лойиҳасининг асосчиси шифокор-диэтолог Анна Ивашкевичнинг қаҳва ва тана ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги бир нечта фикрлари билан танишинг..
Қаҳва нима?
Ушбу ичимлик бир неча турдаги ўсимликларнинг қовурилган уруғларидан тайёрланади ва ичимлик қовурилиш даражасига кўра ҳам бир неча турларга бўлинади. Бир стакан қаҳва барча ўйлаганидек, ичимлик эмас, егулик ҳисобланади. Майда кукун кўринишидаги қаҳвалар эса кўп ишлов берилиши натижасида бир қанча фойдали моддаларни йўқотади.
Қаҳванинг салбий томонлари
- Қаҳвани оч қоринга ичиш мумкин эмас, чунки у ҳазм қилишни амалга оширувчи холецистокинин гормонини ишлаб чиқаради. Агар қаҳва ичилганда ошқозон бўш бўлса, ушбу жараёндан сўнг жиғилдон қайнаши ва гастрит аломатлари пайдо бўлади. Қаҳва ошқозон кислоталилиги ҳамда қон босимини оширади. Шунингдек, уйқусизликни ҳам келтириб чиқаради.
- Қаҳва таркибидаги консервантлар модда алмашинуви жараёнига салбий таъсир ўтказади. Тетиклаштирувчи таъсир ҳам салбий томонга эга. Қаҳва ичилганидан сўнг бир соат вақт ўтиб, иш фаолияти ошади ва яна бир соатдан сўнг уйқучанлик пайдо бўлади.
- Ҳомиладор ва эмизикли аёллар қаҳва ичмаслиги керак. Кофеин ҳомиладор аёлларнинг қонида тўпланиб, она сутида темир ва бошқа минерал элементларининг миқдори камайишига олиб келади.
- Қаҳвани ҳаддан ортиқ кўп ичиш натижасида танада сувсизланиш юз беради.
Қаҳванинг асосий афзалликлари
- Қаҳва таркибида антиоксидантлар мавжуд – улар организмдан қаришга ҳисса қўшадиган эркин радикалларни олиб ташлайди.
- Қаҳва антиоксидантлари саратон, юрак касалликлари ва қандли диабет ва Паркинсон касаллиги билан курашда ёрдам беради.
- Табиий қаҳва йўғон ичак саратони ривожланиш эҳтимолини пасайтиради ва овқат ҳазм қилиш трактини рағбатлантиради.
- Қаҳва мияда қон томирларини кенгайтиргани учун ҳам бош оғриғини камайтиради ёки бутунлай енгиллаштиради.
Нима учун уйғонган заҳоти қаҳва ичиш мумкин эмас?
Кундузи тана томонидан ишлаб чиқариладиган асосий гормон – кортизол бўлиб, у эрталаб уйғониш ва кечаси ухлашга ёрдам беради. Эрталабда гормон даражаси энг юқори поғонада бўлади ва агар бу вақтда қаҳва истеъмол қилинса, ичимлик ушбу гормонни ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Бироз ўтиб, яна уйқу безовта қилади. Одатда кортизол эрталаб соат 6-9 гача ишлаб чиқарилади, шунинг учун қаҳвани соат 10 дан кейин ичиш тавсия этилади.
Умуман қаҳва ичмаслик натижасида нималар юз беради?
Ушбу ичимлик бир қанча афзалликларга эга бўлишига қарамай, у ҳамма учун ҳам ёқимли эмас. Шунингдек, қаҳвани жуда яхши кўрувчи инсонларнинг 10 фоизигина уни меъёрида истеъмол қилади. Қолганлари эса кунига камида 4 стакан қаҳва билан меъёрни бузади.
- Қаҳвадан воз кечилса:
Тана витаминларни яхши сингдиради
Кофеин B гуруҳи витаминларини ўлдиради, организмдаги темир, калий, рух, кальций миқдорини пасайтиради. Бундан ташқари кофеин кальцийни танадан ювиши натижасида суяклар мўртлашиб боради.
Ортиқча вазндан қутилиш мумкин
Кофеин кортизол ишлаб чиқаришни кўпайтиради ва буйрак усти безларига таъсир қилади. Буйрак усти безлари қалқонсимон без билан биргаликда ишлайди. Қаҳвани тарк этиш модда алмшинуви жараёни учун фойдали бўлиб, ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беради.
Иммунитет ошади
Кофеин қалқонсимон без туфайли иммунитет тизимига дўстлик қилмайди. Қалоқнсимон безнинг чекланган ҳолда ишлаши иммунитетнинг заифлашишига олиб келади, бу эса ҳар қандай касалликнинг сабаби бўлиши мумкин. Тез касал бўлишга мойил бўлганлар ўзини яхши ҳис қилгунига қадар қаҳвадан узоқроқ туриши керак.
Жигарда муаммолар бўлмайди
Қаҳва унчалик ҳам яхши ҳазм қилинмайди. Жигар эса қаҳвани парчалайдиган ва моддаларни алмаштирадиган ферментларни ишлаб чиқариш учун ишлайди. Лекин бошқа зарарли кимёвий моддалар учун ферментлар керак бўлганда, жигар тўсатдан дангаса бўлиб қолиши мумкин. Қаҳва севувчиларнинг аксарияти дангаса бўлиб қолаётган жигарларга эга бўлади.