Сув ичишнинг фойдаси билан боғлиқ 5 уйдирма
(last modified Sat, 02 Jan 2021 06:39:23 GMT )
Январ 02, 2021 11:39 Asia/Tashkent
  • Сув ичишнинг фойдаси билан боғлиқ 5 уйдирма

Саломатлик ва ташқи кўриниш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва сув ичишни канда қилмаслик тавсия қилинади. Аммо Америка невропатологлар жамияти аъзолари сувнинг самараси билан боғлиқ барча маълумотларни ҳамиша тўғри эканлигини инкор қилади.

Сув иштаҳани камайтиради

Овқатдан аввал ва танаввул вақти иштаҳани камайтириш мақсадида сув истеъмол қилиш кутилган натижани бермаслиги мумкин. Сув тезлик билан ошқозон-ичак трактини кечиб ўтади, тўқлик ҳақида сигнал берадиган гормоннинг ишлаб чиқарилишига таъсир қилмайди.

Организмни турли токсинлардан тозалайди

Дарҳақиқат кўп сув ичилса, пешоб ҳам шунча мўл ажралади. Аммо бу билан моддалар ажралиши кўпайиб қолмайди, шунчаки уларнинг пешобдаги концентрацияси камаяди. Беморларга кўп суюқлик ичишнинг тавсия қилиниши эса касаллик вақти организмдан сув бошқа ажралмалар орқали чиқиб кетиши ва сувсизланиш хавфини олдини олиш билан боғлиқ.

Бош оғриғида самара беради

Клиник амалиёт ва фактлар ушбу қарашнинг тўғри эканини рад этади. Организм сувсизланганда бош оғриғи безовта қилиши мумкин, аммо сув ичиш унга даво бўла олмайди. Етарли миқдорда сув ичиш мигреннинг олдини олиши мумкин, аммо оғриқнинг келиб чиқишига ўнлаб сабаб бўлгани учун ҳар доим ҳам самара беравермайди.

Сув ичиш тери аҳволини яхшилайди

Аслида сув тери қатламларида қолади ва уни ички томондан намлантира олмайди. Терининг аҳволи сувнинг қанчалик буғланишига, бу эса ўз навбатида организмнинг саломатлиги, атроф-муҳитдаги ҳарорат ва намлантирадиган кремлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлади.

Кунига икки литр миқдорда сув ичиш фойдали

Бу тавсия ҳамма учун долзарб бўлиши мумкин эмас. Вазни 42 кило бўлган қизга ҳам унинг вазни 86 кило бўлган онасига ҳам икки литр сув ичиш тавсия қилиниши мантиқсизлик. Сувни ҳар ким эҳтиёж ва организмидан келиб чиққан ҳолда истеъмол қилиши керак.