Дунёнинг 10 фоиздан камроқ аҳолиси коронавирусга қарши имммунитетга эга бўлишди
(last modified Mon, 01 Mar 2021 11:04:27 GMT )
март 01, 2021 16:04 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг 10 фоиздан камроқ аҳолиси коронавирусга қарши имммунитетга эга бўлишди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти -ЖССТ етакчи мутахассис- олими, дунё аҳолисининг 10 фоиздан камроғи коронавирусга қарши иммунитет ҳосил қилишганини маълум этди.

ЖССТ мутахассиси Сомайя Сефоминан бу ташкилот твиттерида нашр этилган  суҳбатида,  ЖССТ дунёнинг айрим шаҳарларида вирус юқтирилган  ҳудудларда таҳлилий тадқиқолар олиб бормоқда. Баъзи шаҳарлар аҳолисининг яримидан кўпи вирусга қарши иммунитега эга эканлигини кўрсатадиган тадқиқотлар мавжуд бўлса-да, гуруҳ иммунитети ҳақида гапириш ҳали эрта деб таъкилади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бундан илгари дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олиш даражасини 16 фоизга камайгании хабар қилганди.

Бундай сезиларли пасайишига қарамай, ЖССТ соғлиқни сақлаш инқирози ва бўҳрони  ҳали тугамаганлиги  бинобарин мамлакатлар соғлиқни сақлаш протколлари ва қоидаларни жорий қилишни давом эттиришлари зарурлигини эслатиб ўтди.

ЖССТ ҳисоботига биноан ҳозирга қадар дунёда 2 миллион 500 минг нафардан ортиқ инсонлар коронавирусдан вафот этган, шунингдек 114 миллиондан ортиқ инсонлар бу вирусга чалиниб улардан 89 миллиондан ортиғи тузалган.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам дунёда коронавирусга қарши вакциналарин тенгсиз ва адолатсиз равишда тарқатилаётганини эълон этганди.