март 07, 2021 12:40 Asia/Tashkent
  •     Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти келажакдаги коронавирус тўлқинлари ҳақида огоҳлантирди

ЖССТнинг юқори лавозимли расмийси Майк Раян агар мамлакатлар эҳтиёткорлик ва соғлиқни сақлаш қоидаларга амал қилмаса коронавируснинг кейинги тўлқинига дуч келишади деб таъкидлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Майк Раян  шунингдек  коронавирусга қарши вакцинани мамлакатларда жорий этиш истиқболли, аммо бу коронавирус касаллигига нисбатан диқват ва эҳтиёткорликни юқотишига сабаб бўлиши мумкин деб қўшимча қилди.

ЖССТнинг Хитойдаги тадқиқот гуруҳини бошқарган Майк Раян ўз сўзларида коронависруснинг келиб чиқиши тўғрисида ташкилотларнинг дастлабки ҳисоботи бекор этилмади деб изоҳлади.

У шунингдек коронавируснинг келиб чиқиш ҳақидаги ҳисобот март ойининг 3 чи ҳафтасида эълон қилинади деб аниқлик киритди.

Бошқа хабарга кўра ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном ҳам  коронавирус келиб чиқиши натижасида юзага келган психологик шок иккинчи жаҳон урушидан кейинги психологик шокдан ҳам каттароқ ва кўпроқ йиллар давом этади деб эслатди.

Тедрос Адҳаном бу ташкилотнинг Хитойдаги тадқиқот гуруҳининг коронавирусни келишиб чиқши ҳақидаги ҳисоботни тўғрисида ҳам  бу тадқиқот жаарёнида бўлган барча нарсалар шаффоф тарзда тақдим этилади деб эълон қилди.

Ёрлиқ