Таркибида туз миқдори кўп бўлган 5 та маҳсулот
Туз истеъмолини камайтириш ҳақида гап кетганда, дарҳол ундан бутунлай воз кечиб бўлмаслиги ҳақида ўйлаш мумкин.
Албатта, ҳар бир нарсада меъёр бўлгани каби туз етишмовчилиги ёки ортиғи ҳам организм учун хавфли ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, катталарга кунига ўртача 5-6 грамм туз истеъмол тавсия этилади. Ушбу меъёрдан ошиш эса гипертония ва юрак-қон томир тизимининг турли хил касалликларини, хусусан, юрак ишемик касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Туз истеъмолини назорат қилиш учун рационга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Аммо мазаси шўр бўлган маҳсулотлардан ташқари таркибида туз мавжуд бўлган яна бир қанча озиқ-овқатлар мавжуд.
Ёғи кам сут маҳсулотлари
Диетологлар бир овоздан ёғи кам творог ва сутдан воз кечишга чақириши бежизга эмас. Ушбу фойдали маҳсулотлар ҳам кутилмаган хусусиятларга тўла. Сут ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар табиий равишда маълум миқдорда ёғни ўз ичига олади, аммо сунъий тарзда ёғсизлантирилади. Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотнинг кўриниши ва таъми ўзгаради. Бунинг натижасида ёғсиз сутга туз, шакар ва бошқа кўплаб консервантлар қўшилади. Бу эса танага сут таркибидаги 2,5 ёғдан кўпроқ зарар етказади.
Пишлоқ
Афсуски, барча учун севимли бўлган пишлоқ ҳам фойдадан анча узоқда. Унинг таркибида организмда унчалик ҳам сингиб кетмайдиган сут ёғлари, казеин оқсили ва жуда кўп туз мавжуд. Бу билан пишлоқ истеъмолини бутунлай тўхтатиш шарт эмас, шунчаки парҳезнинг асосига айлантириб қўймаслик керак.
Колбаса маҳсулотлари
Колбаса, сосиска ва шу турдаги маҳсулотлар тузнинг ҳақиқий кони ҳисобланади. Ҳатто уларнинг баъзилари таъм жиҳатдан шўр бўлмаса ҳам, таркибида туз миқдори кўп бўлади. Агар саломатлик биринчи ўринда бўлса, буларнинг ўрнини пишган гўшт билан алмаштириш тавсия этилади.Соу
Соуслар
Рациондан аста-секин чиқариш керак бўлган нарса – бу сотувдаги соуслардир. Улар таркибида нафақат туз, балки шакар, зарарли ёғлар ҳамда глютен ҳам мавжуд. Қисқа қилиб айтганда, бундай қўшимчаларнинг фойдаси жуда кам. Соуслардан воз кечишнинг иложи бўлмаса, уларни уй шароитида тайёрлаш саломатликни хавфдан сақлайди.
Печенье
Рўйхатдан кутилмаганда ўрин олган маҳсулот. Ширин печеньелар таркибига кўп миқдорда шакар қўшилиши маълум. Аммо туз ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Сотиб олинган печеньелар одатда уйда пиширилганидан ўта фарқ қилади. Чунки уларга туз ва шакардан ташқари зарарли ёғ ва консервантлар, шунингдек, бўёқлар ҳам қўшилади.