Шифокор: Терлаш ташвишланишга сабаб бўлиши мумкин
Тер ажралиши табиий, аммо ҳар доим ҳам ёқимли бўлмаган физиологик жараён ҳисобланади. Терлаш орқали организм ўзининг ҳароратини меъёрга келтиради. Масалан, иссиқ ва тренировка вақтида тер ажралиши орқали тана совийди. Аммо айрим вақтларда терлаш саломатликда муаммо борлигидан дарак бериши мумкин.
Танадан совуқ тер ажралиши ташвишланишга сабаб бўла олади. Терапевт шифокор Людмила Лапанинг маълум қилишича, муздек тер ажралиши ўпкалардаги яллиғланиш жараёни ёки сурункали касалликларнинг зўрайишидан дарак бериши мумкин. Бееътибор бўлмаслик, ҳарорат ўзгарганида эса шифокорга мурожаат қилиш керак.
Совуқ терининг ҳаддан кўп ажралиши вирусларнинг организмга ҳужум қилганининг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Бундай вақтда ҳам юқорида таъкидланганидек, шифокорга боришни кечга қолдирмаслик керак.
«Терлаш эндокрин тизими билан боғлиқ экани сабаб бунга бефарқ бўлмаслик керак. Тахикардия (юракнинг тез уриши) кузатилганда кўпчилик кардиологга мурожаат қилади, аммо бу кўпроқ эндокринологик муаммо ҳисобланади», — дейди Людмила.
Организм ўзида қандайдир муаммо борлиги ҳақида турли симптомлар орқали хабар беради ва шу сабаб ҳам исталган ўзгаришни инкор қилмаслик, эътибор бериш тавсия қилинади.