Эмланган одамлар вакцина олмаганларга қараганда 8 баравар камроқ коронавирус юқтириб олишади
Франция ССВ бош бошқармасининг сўнгги тадқиқотлари эмлаш коронавирусга қарши самарали курашда катта рол ўйнашишини кўрсатмоқда.
Франция ССВ бош бошқармасининг сўнгги тадқиқотлари асосида, эмланган одамлар вакцина олмаганларга қараганда 8 баравар камроқ коронавирус юқтириб олишади.
Бундан ташқраи эмланганлар реанимация бўлимига эмланмаганларга қараганда 11 баравар камроқ ётқизилади.
Эслатиб ўтамиз ушбу тадқиқотардан ташқари, Франция ва Европанинг бошқа мамлакатларида коронавирусга қарши мамлакат жараёнига қарши хурофотли қаршиликлар ҳам давом этмоқда.
Айни пайтда Франциядаги эмлаш жараёнига қарши ҳаракат илгаригидек оммавий афкорни ўзига жалб қилиш учун намойишлар ўтказишган.
Коронавирус пандемиясини бошланганидан бери, Францияда 6 миллион 602 минг киши бу вирусга чалинган ва 113 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлган.