Келажак бизга ваъда қилаётган ғаройиб 10 та тематик хиёбон
(last modified Mon, 16 Jan 2017 06:41:47 GMT )
Январ 16, 2017 11:41 Asia/Tashkent
  • Келажак бизга ваъда қилаётган ғаройиб 10 та тематик хиёбон

Замонавий дунё саргузашт изловчилар, иштиёққа бой ва ширинликларга “суяги йўқлар” учун катта ваъдалар бермоқда.

Албатта, бу турдаги одамларни умумий бир нарса қизиқтиради. Ажабтовур тематик истироҳат боғлари! Уларнинг энг зўрлари яқин келажакда барпо этилади. Келинг, уларни кўриб чиқамиз., деб ёзади xabardor.uz

“Avatar Land” Орландо. АҚШ

Image Caption

 

“Уолт Дисней” компанияси раҳбари Роберт Игер томонидан 2011 йилда биринчи марта эълон қилинган “Аватарлар ери”да Жеймс Камероннинг дунёга машҳур фильми ва Пандорра сайёрасига ҳаёт баҳш этилади. “Дисней” боғнинг 2017 йилда очилиши ва дунё тарихида яратилган энг реалистик аниматроникларга эга бўлиши ҳақида жар солаяпти. 

Атлантис. Саня. Хитой

Image Caption

 

Ҳозирда Хитойнинг гўзал Ҳаинан оролида қурилиш ишлари олиб борилаётган учинчи Атлантис тематик боғи 2016 йилда очилиши режалаштирилган. Мазкур жанубий орол кўпинча Гавайи ва Дубайга қиёсланади ва албатта, истироҳат маскани ишга тушиши орқали ташриф буюрувчиларга унутилмас лаҳзаларни таклиф этади.

“Paramount Park” Кент. Буюк Британия

Image Caption

 

Охирги ўн йил ичида дунё бўйлаб анчагина Парамаунт боғлари бўлиши ҳақида эълон қилишган эди. Хитой, Корея, Дубай, Испания ва Японияда шундай боғлар очилиши интиқлик билан кутилди, аммо уларнинг ҳеч бири қурилмади. Охир оқибат, “Paramount” яхшигина манзил танлаб, Англиянинг Кент шаҳрида ўзининг хиёбони қураяпти. Ушбу боғ ҳақида аниқ маълумотлар кам, бироқ у 2020 йилги пасха тантаналарида ишга тушиши ва студия томонидан яратилган энг шов-шувли фильмлардан бири – “Юлдузлар йўли ва топшириқ”нинг ўзига хосликлари билан безатилиши тахмин қилинмоқда.

20 аср Фокс дунёси. Гентсинг. Малайзия

Image Caption

 

Ахийри, “20 аср Фокс” компанияси ўзининг тематик боғига эга бўлади. Албатта, Сиднейда компанияга тегишли кичкина студия боғи бор, лекин, айтишларича, бу лойиҳа Гентсинг тепаликларида қад кўтарадиган мисли кўрилмаган тоғ чўққиси устидаги дам олиш маскани бўлади. 2016 йилгача очилмаслиги таъкидланаётган бўлса-да, одамлар боғда “Музлик даври”, “Бегона йиртқичга қарши”, “Музейдаги тун” ҳамда “Маймунлар сайёраси” фильмлари билан боғлиқ аттракционлар бўлиши ҳақида тахминлар бор.

Dubai Parks & Resorts” Жебел Эли. Бирлашган Араб Амирликлари

Image Caption

 

Шубҳасиз, охирги йилларда Ер куррасидаги энг завқли манзиллардан бири Дубай бўлиб бормоқда. Дубай Паркс энд Резортс аслида учта махсус тематик парклари билан жамоатчилик эътиборини жалб қилмоқда. Улар “Еттинчи Леголэнд”, “Болливуд дунёси” ва бутунлай “Dreamworks” студиясига бағишланган “Motiongate Dubai” паркларидир. Бу кўнгилочар жойлари аслида катта мақсадларни олдига қўйган “Dubailand” лойиҳасининг бир қисми бўлган. Йирик лойиҳа ҳозирда қурилаётган 22та аттракционни ўз ичига олади. Аммо ташкилотчилар қарорларини бу учта боғ қуриш режаси билан ўзгартириб, алкогольтаъқиқланган ва оилабоп кўркам манзил барпо этишни ният қилдилар.

Шанхай Диснейлэнди. Хитой.

Image Caption

 

1955 йилда Анахэймда илк Диснейлэнд очилганидан бери деярли ҳар ўн йилда “Дисней” компанияси янгича тематик боғни ишга тушириб келади. Бу ўн йилликнинг шундай боғи Шанхай Диснейлэнди бўлади. Унда классик Дисней мўжизалари ва бироз Хитой эртакнамолиги уйғунлиги бўлиши унинг ғайриодатийлигини таъминлайди. Энг зўр янгилик шуки, у 2015 йилнинг декабрь ойидан дам олиш ниятидагиларга хизмат кўрсатиш эшикларини очади. 

Image Caption

 

Ёрлиқ