Дунёнинг турли нуқталарида баҳорнинг бошланиши
(last modified Tue, 11 Apr 2017 08:40:05 GMT )
апрел 11, 2017 13:40 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг турли нуқталарида баҳорнинг бошланиши
    Дунёнинг турли нуқталарида баҳорнинг бошланиши

Баҳор дунёнинг турли нуқталарига турлича кириб келади. Қаердадир сакуралар гуллаб, атроф яшил майсалар билан қопланса, бошқа жойда баҳор ёмғир ва эриётган музлар билан бошланади. AdMe нашри тақдим этган фотожамланмада сайёранинг турли нуқталарида баҳорнинг қандай бошланиши акс этган.

Япония

Сакура деб аталувчи япон олчалари ҳар баҳорда кунчиқар мамлакатни гўзалликка буркайди.

Image Caption

 

 

Глейшер-Бей, Аляска

Ҳамма жойда табиат уйғона бошлаган вақтда, Аляскада ҳамон қиш ҳукмронлик қилади. Қор май ойигача эримайди.

Image Caption

 

Берхтесгаден, Альп тоғлари

Тоғ чўққиларидаги қор йил бўйи эримайди. Тоғ ёнбағрида яшнаётган майсалар баҳор келганидан дарак беради.

Image Caption

 

 

Марказий Россия

Март ойининг бошида табиат уйғониб, қор уюмлари эрий бошлайди.

Image Caption

 

 

Украина

Украина баҳори рангларга бой. Март ойида ҳаво ҳарорати +10 даражага кўтарилади ва қор тез эриб кетади.

Image Caption

 

 

Жанубий Германия

Германияда баҳор ҳавоси тез ўзгарувчан бўлади. Илиқ кунда тўсатдан қор бўрони бошланиши мумкин, бу ҳолат, асосан, март ойида юз беради. Баҳор тўлалигича апрель ойида бошланади.

Image Caption

 

Лен Сконе, Швейсия

Баҳорда табиат тез ўзгарувчан бўлади, тез-тез шамол ва ёғингарчилик бўлиб туради. Май ойида Швейцариянинг шимолида оқ тунлар бошланади.

Image Caption

 

Жанубий Корея

Баҳор бағоят гўзал ва турли рангларга бой. Қор эриши билан, табиат оқ, зангори, пушти гуллар билан қопланади.

Image Caption

 

Норвегия

Қанчалик ғалати бўлмасин, Норвегияда баҳор эрта ҳам, кеч ҳам келади. Йил илиқ келганда февраль ойида гуллар униб чиқиб, май ойида эса қор ёғиши мумкин.

Image Caption

 

 

Буюк Британия

Одатда, Буюк Британияда баҳор анчагина илиқ, бироқ табиат тез ўзгарувчан бўлади. Бир лаҳзада илиқ қуёшли об-ҳаво совуқ ва ёмғирли кунга айланиши мумкин.

Image Caption

 

 

Tower Grove Park, АҚШ

Бой ҳайвонот ва ўсмлик оламига эга мамлакатда баҳорда ҳаво ҳарорати
+12—22 даражани ташкил қилиб, сайёҳлар учун қулай вақт ҳисобланади.

Image Caption

 

Тенерифе, Испания

Кўплаб Европа мамлакатларида бўлгани каби Испанияда баҳор йилнинг энг гўзал фаслларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг орол қисмида баҳор ўзгача гўзал.

Image Caption

 

 

 

 

Ёрлиқ