Дунёнинг яшаш учун энг ноқулай шаҳарлари
Март ойининг ўртасида "Mercer" халқаро консалтинг компанияси дунёнинг яшаш учун энг қулай ва энг ноқулай шаҳарлари номлари қайд этилган рейтингини тақдим этди. Мана саккиз йилдирки, Вена шаҳри кетма-кет дунёнинг энг яхши шаҳри дея тан олиб келинмоқда, иккинчи ва учинчи ўрин Цюрих ҳамда Оклендга насиб этди. Энг ноқулай шаҳарлар рейтингида эса вазият қизиқроқ. Бу ерда "етакчилар" деярли ҳар куни ўзгаради. "Лента.ру" омон қолишнинг ўзи катта гап бўлган аҳол
10-ўрин: Конакри, Гвинея
Такси ҳайдовчилари Гвинея пойтахтидаги Мадина даҳасида мижозларни кутишмоқда
9-ўрин: Киншаса, Конго Демократик Республикаси
Киншаса шифохонаси — Африкадаги энг йирик шифохоналардан бири. Бу ерда 2000 ётоқ мавжуд, шунингдек 2250 киши фаолият юритади.
8-ўрин: Браззавиль, Конго Республикаси
Браззавиль Конго дарёси қирғоғида — рейтингдаги қўшниси Киншасанинг қаршисида жойлашган.
7-ўрин: Дамашқ, Сурия
Дамашқлик йигит Исроил авиацияси зарба берган бинолар вайроналарини кўздан кечирмоқда
6-ўрин: Нжамена, Чад Республикаси
Сўнгги 10 йилда Нжаменада Чад ҳукумати кучлари исёнчилар билан кураш олиб бормоқда. Бу ерда замонавий бинолар деярли йўқ, мавжуд биноларнинг асосий қисми кулбалар ва лойдан ясалган уйлардан иборат.
5-ўрин: Хартум, Судан
Хартум — Судан пойтахти. Мамлакат дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири ҳисобланади, ишсизлик даражаси 20 фоизга етди, аҳолининг 40 фоизи ночор аҳволда яшайди.
4-ўрин: Порт-о-Пренс, Ҳаити
Бу қизиқ, лекин Порт-о-Пренсда сайёҳларни учратиш мумкин. Улар ҳақиқий қашшоқлик қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўриш учун қўшни Доминикандан бир ёки икки кунга келишади. Сайёҳлар фақат қўриқчилар ҳамроҳлигида ҳаракатланишади.
3-ўрин: Сано, Яман
Хусийчилар (шиа-зайдларнинг жангари гуруҳи) Саудия Арабистони раҳбарлиги остидаги коалиция томонидан берилган авиазарбалардан кейин Санони патруллаш вақтида
2-ўрин: Банги, Марказий Африка Республикаси
Маҳаллий аҳоли 2014 йилнинг апрелида Чад қўшинлари бостириб кирган вақтда уйларнинг девори ортига яширинмоқда. Ўшанда 30 киши ҳалок бўлган, 300 нафардан ортиғи жароҳатланган.
1-ўрин: Боғдод, Ироқ Республикаси
Боғдод аҳолиси — 9 миллион киши, бу Яқин Шарқнинг энг йирик мегаполисларидан бири. Доимий терактлар, одам савдоси ва юқори даражадаги босқинчилик Боғдодни дунёнинг яшаш учун энг ноқулай шаҳрига айлантирган.