Саёҳат қилиш қайиқларининг нархи қанча?
-
Саёҳат қилиш қайиқларининг нархи қанча?
Ушбу қайиқларнинг нархи (Эрон пул бирлиги билан) 100 миллион тумондан юзлаб миллиард тумонгача бўлиши мумкин. Эрон шимолида дала ҳовлига эга бўлиш, люкс машиналар миниш,
Киш оролига сафар қилиш, қимматбаҳо соатлар, кийимлар, пойафзаллар ва атирлардан фойдаланиш кишиларнинг ҳашаматли ҳаётидан дарак беради. Агар дунёнинг бошқа жойларида одамлар саёҳат қилиш кемаларига эга бўлмасалар, ҳашаматли турмуш кечирувчилар рўйхатига киролмайдилар.
Қуйида олтита қимматбаҳо қайиқлар ва уларнинг нархлари билан сизни таништирмоқчимиз.
Harbor-Master 47 HOUSEBOAT:
Ҳарбор-Мастер қайиғи юқори сифатга эгадир ва жаҳон бозорида унинг харидорлари кўп топилади. Ушбу қайиқларда “454” русумли эгизакли генераторлар ўрнатилган. Унда икки ошпазхона ва барча керакли жиҳозлар ва муносиб хоналар мавжуд. Ушбу қайиқнинг қиймати 190 миллион тумонни ташкил этади.
Sea Ray 330 Sun Dancer:

Сирей қайиғи 1997 йилда ишлаб чиқарилган ва узунлиги 33 метрни ташкил этади. Газ ва бензин ёқилғисидан фойдаланади. Иситиш системаси, кийимлар шкафи, душ, идишлар ювиш жойи ва кўплаб бошқа имкониятларга эгадир. Унинг қиймати 205 миллион 700 минг тумонни ташкил этади.
Monterey 298 Super Sport:

Монтерей қайиғи 2002 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, узунлиги 31 метрни ташкил этади. Ёқилғиси газдан иборат бўлиб, мотори 320 от кучига эга. Унинг қиймати 50 минг долларни ташкил этади. Ушбу қайиқда турли жиҳозлар, хавфсизлик системаси ва яшаш учун лозим бўлган воситалар ўрнатилган.
Fountain 47 Sport Cruiser

Фонтан қайиғи 1993 йилда ишлаб чиқарилган ва узунлиги 47 метрни ташкил этади. Мотори 500 от кучига эга бўлиб, бензин ва газ ёқилғиларидан фойдланиш мумкин. Мазкур қайиқда ҳам барча имкониятлар мавжуд ва унинг қиймати 186 миллион тумонни ташкил этади.
Four Winns 328 Vista:

Форвиннс қайиғи 2000 йилда ишлаб чиқарилган ва унинг узунлиги 33 метрни ташкил этади. Моторининг қуввати 560 от кучига эга бўлиб, газ билан юради. Ушбу қайиқда бир оила учун етарли бўлган ошпазхона, душ, ухлаш жойи ва бошқа имкониятлар мавжуд. Қайиқнинг ички қисми гелос дарахти ёғочидан ясалган ва ушбу люкс қайиқнинг нархи 182 миллион тумонни ташкил этади.
Bayliner Trophy 2802:

Байлайнер Трофий номланган ушбу қайиқ 2000 йилда ишлаб чиқарилган ва узунлиги 31 метрни ташкил этади. Мотори 500 от кучига эга бўлиб, газ ва бензин ёқилғиларидан фойдаланиш мумкин. Усти ёпилган ушбу қайиқ ҳам барча қулайликларга эгадир. Унинг нархи жаҳон бозорида 180 миллион тумонни ташкил этади. Ушбу қайиқнинг яна бир қулайлик жиҳатларидан бири шуки, уни автомобил билан ҳам хоҳлаган жойингизга оборишингиз мумкин.