Энг қимматбаҳо тарвуз, қовун ва бошқа маҳсулотлар
-
Энг қимматбаҳо тарвуз, қовун ва бошқа маҳсулотлар
Хитой Халқ Республикасида етиштириладиган “дахунпао” чойи ҳам дунёдаги энг қиммат чой ҳисобланади. Хитойнинг Тянсин ибодатхонасида етиштириладиган 6 дона чой бутасининг ёши 350 йилга тенгдир.
Ҳар йили мазкур буталардан ярим килограммгина чой ҳосили йиғиб олинади. Бир дона қутидаги 20 грамм чойнинг нархи эса 25 минг АҚШ долларига тенгдир.

* * *
>Эшак сутидан тайёрланган сирнинг 450 грамми учун айримлар 700 долларни ҳеч иккиланмай тўлашар экан. Сербия ғарбидаги Засавитса дарёси бўйида боқиладиган юзлаб эшакларнинг сути фнф шу мақсадда олинади. Бундай махсулотнинг бир килограмми учун 25 литр сут керак бўлади.

* * *
Шунингдек, Италия, Франсия ва Хорватия давлатларида етиштириладиган “трюфел” номли оқ қўзиқоринлар ҳам жуда ноёб ҳисобланади. Ўтган йилнинг декабр ойида Ню-Ёркда ўтказилган кимошди савдосида бир килограмми 700 АҚШ доллари турадиган бу қўзиқоринларнинг 2 килограмми 61 минг АҚШ долларига сотилган эди.

* * *
Яна бир Япония давлатига оид маълумот. Мамлакатнинг Хаккайдо оролида етиштириладиган юм-юмалоқ “Юбари” қовунлари ҳам жуда машҳур ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, “серсув, ширали ва ўткир таъмли” деб баҳо берилган бу қовунларни истеъмол қилган киши аввал қовун таъмини, сўнгра тарвуз, ютиниш чоғида эса ананас таъмларини туйишлари мумкин. Мазкур бир дона қовуннинг илк ҳосилини эса 25 минг доллар эвазига сотиб олиш мумкин.

* * *
Қора рангли тарвуз Денсуке ҳам фақат Хаккайдо оролида учрайди. Унинг бир донасини ҳажми 10 килограммгача бўлиши мумкин. У ҳам жуда ноёб саналиб, бир ҳосил даврида 100 тагача тарвуз олинади. Японияда бу антиқа озуқагина эмас, балки фақат яқинларга бериладиган қимматбаҳо совға ҳамдир. Унинг энг арзони 200 АҚШ доллари туради. Лекин бу нархга қора тарвузларни топиш амри-маҳолдир. 2008 йили 11 килограммлик полиз экини учун 6500 минг доллар таклиф этилган. Энг қизиғи уни олган ҳаридор журналистларга “тарвузнинг 90 фоизи сувдан иборат эканлигидан ҳабарим бор” деб жавоб берган.
