Яшаш учун энг яхши 9 та шаҳар
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i2440-Яшаш_учун_энг_яхши_9_та_шаҳар
Economist Intelligence Unit (EIU) экспертлари Global Liveability Ranking 2015 рейтингини эълон қилишди. Ушбу рейтингда дунёнинг қайси шаҳрида яшаш учун энг яхши шароит мавжудлиги баҳоланди.
(last modified 2018-08-22T13:17:15+00:00 )
август 15, 2016 07:47 Asia/Tashkent
  • Яшаш учун энг яхши 9 та шаҳар
    Яшаш учун энг яхши 9 та шаҳар

Economist Intelligence Unit (EIU) экспертлари Global Liveability Ranking 2015 рейтингини эълон қилишди. Ушбу рейтингда дунёнинг қайси шаҳрида яшаш учун энг яхши шароит мавжудлиги баҳоланди.

Рейтингни тузишда экспертлар бешта тоифа: барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият/атроф-муҳит, таълим ва инфратузилма йўналишлари бўйича 30та кўрсаткичдан фойдаландилар. Натижада таҳлилчилар ҳар бир кўрсаткич бўйича рейтингда иштирок этган 140та шаҳарга 1дан 100 балгача баҳо бериб чиқдилар.

Умуман олганда рейтингдаги дастлабки ўнлик ўтган йилги рейтинг билан таққослаганда кутилмаган ҳол бўлмади.

Торонто

Image Caption

10-ўринга Канаданинг йирик шаҳри бўлмиш Торонто лойиқ кўрилди. Шаҳар турмуш даражаси, яшаш қиймати, бизнес олиб бориш шартлари, демократия ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби кўрсаткичлар бўйича мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Торонто Шимолий Америкада жамоат транспорти тизими бўйича иккинчи ўринда турса ҳам йўллардаги тиқилинчлар аҳоли учун энг катта муаммо бўлиб қолмоқда. Торонтога ҳар куни шаҳар атрофидан 6 миллиондан ортиқ киши келади.

Берлин

Image Caption

9-ўринни Берлин эгаллади. Шаҳарни ва икки сиёсий тизимни ажратиб турган девор қулаганидан буён Германия пойтахти технология маркази мақомини олди. Шу билан биргаликда шаҳар яшаш қийматининг ўта арзонлиги билан ажралиб туради. Берлин — фаол тунги ҳаёт ва юқори даражадаги бағрикенглик шаҳридир. Бу ерда ажойиб архитектура ва кўплаб кўкламзорлар мавжуд. Турмуш даражаси жуда юқори, ҳаёт эса тинч ва осуда.

Мюнхен

Image Caption

Германиянинг яна бир шаҳри рейтингда 8-қатордан жой олди. Мюнхенда турмуш даражаси ўта юқори, лекин яшаш қиймати ҳам шунга яраша. Шаҳарда 20дан ортиқ катта боғлар бўлиб, аҳоли сони 1,3 млн нафардан сал кўпроқни ташкил этади. Шаҳар йирик марказ бўлса-да, яшил дарахтлар Мюнхенни кичик шаҳардек кўрсатади. Шаҳар марказида баланд иморатлар йўқ, жамоат транспорти тизими аъло даражада. Ҳар йили ўтказиладиган Октоберфест байрами Мюнхенга бутун дунёдан пивони хуш кўрувчиларни чорлайди.

Токио

Image Caption

7-ўрин Токиога тегди. Шаҳар аҳолиси 13,3 млн киши, лекин одамлар учун яшаш қулай. Хусусан, жамоат транспорти тизими ўта тараққий этган (биринчи навбатда метро). Жамоат транспорти тоза, хавфсиз ва тез. Шошилинч ва гавжум ҳаёт қадимий аънаналар билан қоришиб кетган. Лекин бу ерда яшаш қиймати худди ойлик маош каби жуда юқори.

Окленд

Image Caption

Янги Зеландиянинг энг йирик шаҳри Окленд 6-ўринга жойлашди. Автралиядаги рақобатчилари билан бир хил мақомни эгаллаган Окленд гўзал бухталари ва пляжлари билан мақтаниши мумкин.

Цюрих

Image Caption

Швейцариянинг Цюрих шаҳри 5-ўринда. Шаҳар ҳудуди бўйлаб иккита дарё оқади, шунингдек бу ерда кўл ҳам жойлашган. Шаҳар ҳақиқий санъат маркази: Цюрихда 50дан ортиқ музей ва 100дан ортиқ санъат галереялари бор. Цюрих — тоза шаҳар. У хавфсизлик, жиноятчиликнинг йўқлиги, жамоат траснпортининг муаммосиз эканлиги билан юқори баҳоларга сазовор бўлиб келади. Шу билан бир вақтда Цюрих энг қиммат шаҳарлар рейтингида 4-ўринни эгаллайди.

Сидней

Image Caption

4-ўринда — Сидней. Бу ерда йилнинг аксарият қисмида ажойиб об-ҳаво ҳукм суради, яшил табиат атрофни буркаган, чиройли пляжлар ва аъло даражадаги таомлар мужассам. Сидней —Австралиянинг йирик шаҳри, бу ерда 4 млн киши истиқомат қилади. Яшаш қиймати бу ерда жуда юқори, лекин уй-жой нархи Нью-Йорк, Лондон ва Гонконг каби йирик шаҳарлардагига нисбатан арзон.

Мельбурн

Image Caption

3-ўринни Австралиянинг яна бир шаҳри — Мельбурн эгаллади. Бу ерда ҳам 4 млн киши яшайди. Аҳоли кўпмиллатли эканлиги билан ажралиб туради. Шаҳар Австралиянинг пазандалик пойтахти ҳисобланади, бу ерда турли хил миллий ошхоналар ва маданий анъаналарга дуч келиш мумкин.

Ванкувер

Image Caption

Канаданинг Ванкувер шаҳри рейтингда 2-ўринни олди. Бу ерда ажойиб об-ҳаво бўлиб, шаҳар яшилликка бурканган. Шаҳарда кўнгил очиш учун имкониятлар чексиз: музейлар, тунги ҳаёт, ресторанлар ва саноқсиз дўконлар. Дунёнинг бошқа шаҳарларига нисбатан яшаш қиймати унчалик юқори бўлмаса-да, канадаликларнинг ўлчови бўйича шаҳарда яшаш жуда қиммат туради.