ГЎШТ ҚАНДАЙ МАРИНАДЛАНАДИ?
(last modified Sat, 02 Dec 2017 07:30:43 GMT )
декабр 02, 2017 12:30 Asia/Tashkent
  • ГЎШТ ҚАНДАЙ МАРИНАДЛАНАДИ?
    ГЎШТ ҚАНДАЙ МАРИНАДЛАНАДИ?

Қўй гўштини 2 соат маринадлаш кифоя бўлса, мол гўштига бир кун аввал ишлов берилгани маъқул. Парранда гўштлари эса тез пишиши ҳисобига фақат таъми учун маринадланади.

–Мол гўштини киви бўлаклари, газланган сув ва қатиқ аралашмаси билан маридласангиз, кабоб тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади.

–Қўй гўшти учун эса чучук қатиқнинг ўзи кифоя.

–Парранда гўштини туз, зира, мурч ва қизил қалампир билан маринадлаб, 1 соатга қолдирасиз. Сўнгра унга билаб олиб, ўсимлик ёғида қовурилса, усти қизариб пишади.

–Тўғралган мол гўштини яримта лимон, туз ва 1 чой қошиқ шакар билан аралаштириб, 2 соатга қолдиринг. Бу аралашма қовурма таомлар учун тавсия этилади.

–Қовурға гўштини маринадлашда туз, мурч ва зирадан фойдаланиш кифоя. Агар қовурға йўғонроқ бўлса, пичоқ билан кесмалар ҳосил қилиб, орасига сариёғ бўлакларини жойлаш мумкин.

 

 

 

Ёрлиқ