Жуда қизиқарли бўлган илмий маълумотлар(1)
Бу ажойиб илмий маълумотларни “Журналистар клуби” аъзолари тайёрлашган:
-саққич чайнаб пиёз тўғраш кўз ёшларини оққизмайди;
-ҳар бир кишининг лаби ва тили бармоғ изига ўхшаб бошқалардан фарқ этади;
-бола баҳор вақтида кўпроқ улғаяди;
-Қуёш нурининг Ерга тегиши учун 8 дақиқа ва 17 сония вақт кетади;
-каучук идишлари 50000 йилгача сақланиши мумкин;
-одамнинг кўз гавҳарида қон мавжуд эмас;
-туяқуш уч дақиқада 95 литр сув ичади;
-чумолиларнинг ҳидни сезиш қобилияти итлар билан тенгдир;
-ипак қуртлари 56 кунда ўзларидан 86 баробар кўпроқ овқат ейишади;
-филнинг ҳомиладорлиги икки йил давом этади;
-танамиздаги бир сантиметрлик бўлган терида 12 метрлик асаб ва 4 метрлик томир ва томирчалар мавжуд;
-қутосларнинг бўкиришлари самолёт моторининг товуши билан тенгдир ва энг кучли наъра ҳисобланади;