Зулукнинг шифобахшлиги
Айтишларича, халқ табобатида зулуклардан нафақат радикулит, балки мигрень ва гипертония касалликларидан қутилиш учун ҳам фойдаланилади.
Бундан ташқари, организмдаги ортиқча вазн ҳамда юз терисидаги ажинлардан халос бўлишингизга-да, ёрдам беради. Қадимдан бу қонсўрар ҳашарот халқ табобати ва амалий тиббиётда организмни барча касалликлардан халос этишда ёрдам бериб келган. Худди мана шу – унчалик ёқимли бўлмаган мавжудот ёрдамисиз ҳеч қандай касаллик муолажалари ўтказилмаган. Қадимги Рус саройларидаги хонимлар тантанали баллардан олдин ўз қулоқлари ортига зулуклар қўйдиришган. Бу зулуклар уларни балл олдидан юзларини таранглашиб, қизғиш рангга киришига ёрдам берган.
Зулук билан даволаш муолажасидан ўз даврида Гиппократ, Жолинус (Гален) ва Абу Али Ибн Синоҳам фойдаланган.
Ана шу буюк инсонлар ва аждодларимиз тажрибасидан келиб чиқиб айта оламизки, зулук – минг дардга даво. Қон олдириш қадимдан беморларни даволашнинг, саломатликни асрашнинг энг асосий шартларидан ҳисобланган. Халқ табобатида айниқса зулук ёрдамида қон олдиришга катта эътибор берилган. Замонавий тиббиёт олиб борган узоқ йиллик амалий тажрибалар зулук фақат қон олдириш воситаси бўлибгина қолмай, балки жуда кўп бедаво дардлардан халос қила олишини ҳам исботлаб берди.