Саратонни ўлдирувчи табиий маҳсулот
Саримсоқ пиёзСаримсоқ инсон организмини нафақат қонхўр паразитлардан ҳимоя қилиб, иммун тизимлари хужайраларини активлаштириш ва саратонга муносиб жавоб қайтара олиш хусусиятига эга. Кўпгина илмий тадқиқотлар,
саримсоқ юрак касалликлари ривожини олдини олишда ёрдам бериб, инсультдан мустаҳкам ҳимоя эканлигини исботлаганлар. Саримсоқ дунё бўйича энг кўп одам вафот этадиган икки касаллик, ошқозон ва ичак саратонидан ҳам инсон организмини сақловчу табиий воситадир. Таҳлилий текширувлар шуни кўрсатдики, саримсоқни доимий истеъмол қилувчилар, ошқозон ва ичак саратони билан деярли касалланмайдилар. Шу сабабли олимлар ва тиббиёт ходимлари соғлом одамга ҳам саримсоқ ейишни тавсия қиладилар. Ҳафтада саримсоқ истеъмоли 5 тадан кам бўлмаслиги зарур, аммо қўшимча истеъмол қилиниши ҳеч қандай зарарли оқибатларни юзага келтирмайди.