Қон босимини аниқлайдиган пластирлар
сентябр 24, 2018 17:46 Asia/Tashkent
Қон босимини аниқлайдиган пластирлар
ИРНА ахборот агентлиги маълумотига кӯра, Калифорния Сан-Диего Университети мутахассислари ихтиро қилган пластир юрак қон-томир касалликларига гирифтор беморларнинг қон босими ӯзгаришини назорат қилиб туради. Шунингдек бу жиҳоз жарроҳлик қилинган беморлар аҳволи нормаллигини таъминлайди.
Бу пластирлар ултратовуш технологияси асосида ишланган. Ҳар бир электрон компоненти таркибида оқим даврида ултратовуш тӯлқинларини ишлаб чиқарадиган электродлар ва сенсорлар мавжуд. Ушбу ултратовуш тӯлқинлари тери остида 4 сантиметр чуқурликдаги қон томири диаметрини доимий равишда ӯлчаши мумкин.